Ўзбекистонда қарийб 1400та АЁҚШ тадбиркорларга сотилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

Ҳужжат билан “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ тасарруфидаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи 1 381 та автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларини тадбиркорлик субъектларига аукцион савдолари орқали сотиш бўйича таклиф маъқулланди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Агентлик, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги шундай таклиф билан чиққан.

Бундан ташқари, олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини таъминлашнинг муқобил тизими жорий қилинади.

Аввалроқ, айрим ташкилотлар «Ўзбекнефтгаз» таркибига қўшилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москва бозорларида ўзбекистон ва тожикистондан келган ўнлаб мигрантлар қўлга олинди

Москва полицияси махсус кучлари ва миграция хизмати «Садовод» бозори ҳамда «Москва» савдо марказида кенг кўламли рейд ўтказди, деб ёзади «Кун.уз» нашри. Фото: by_naikon/ ...

“чиқиш визасини беришмаяпти, 4 ойдан бери паспортсиз юрибман” (видео)

  Самарқанд шаҳридан келган видео 0:00:12 0:00:00/0:00:12 ▶ Бевосита линк "Мен ОВИР масаласи бўйича мурожаат қилмоқчиман. Муаммони қандай ҳал қилишни билмяпман. ...

Украинада уруш бошланганидан бери камида 20 журналист ҳалок бўлди

Россия Украинага бостириб кирганидан бери камида 20 журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Журналистлар уюшмаси хабар берди. Уюшма мамлакатнинг Бош прокуратураси ўлганини ...