Қирғизистондаги воқеадан маҳсус хизмат ходими ҳалок бўлди

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операцияси вақтида ярадор бўлган маҳсус бўлинманинг ҳодими ҳалок бўлди. Бу хабарни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлади.

Травматология ва ортопедия фанлари тақдиқот марказининг директори Сабирбек Жумабековнинг айтишича, унга ўқ теккан.

“Ўқ юрагини тешиб кетибди, Жон таслим қилди”, – деган Жумабеков яна бир аскарга операция ясалганини қўшимча қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  қароргоҳ томондан келиб унинг кўкрагига текканини маълум қилди.

Бундан ташқари, яна 25 одам касалхонага ётқизилган. Уларга елим ўқ теккан ва бошқа турли жароҳатларни олишган.

Қирғизистоннинг Чуй вилояти Қўйтош овулида куч ишлатар тизимлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ушлаш операциясини 7-августда кечки соат саккизда бошлаган. Вазият изидан чиқиб, ўқнинг овозлари эшитилган. Атамбаевнин қароргоҳидаги бир қанча жойлар ёнди.

Миллий ҳавфсизлик хизмати операция давом этаётганини, елим ўқларгина қўлланаётганини маълум қилган.

Воқеадан икки соат ўтиб Қирғизистондаги бир қанча телевидениялар эфири узилиб қолган. Алмазбек Атамбаевнинг қароргоҳи жойлашган Чуйдаги Қўйтош овулида мобил алоқа ва Интернет узилиб қолди.

Қирғизистонни 2011-2017-йиллар орасида бошқарган Алмазбек Атамбаевнинг 2013-йили қонундаги ўғри Азиз Батукаевдин ҳибсдан бўшаб кетишига алоқадорликда айблаб, милицияга уч маротаба сўроққа чақиришган. Бироқ у сўроққа келмаган.

27-июнда қирғиз парламенти уни даҳлсизлигидан маҳрум қилган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Назарбоев парламентда жамиятда бирдамликни мустаҳкамлашга чақирди

Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат парламентининг ҳар икки палатаси қўшма мажлисини очди. У жамиятдаги бирдамликни мустаҳкамлашга чақирди ва бир ...

Баҳодир хон туркистон: ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаларни тиклаши давр зарурати

Бугун, 5 сентябрда Ўзбекистон президенти Қирғизистон пойтахти Бишкекка келди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бу кунни қирғиз ва ўзбек эллари 25 йил кутишганини ...

“фуқаро” – бу ўзбекистон қашшоғи дегани

Мен 1992 йилдан 1996 йилгача Туркияда ўқиган "биринчи қалдирғоч"ларданман. 1994 йили янги паспортимни турк ўртоқларимга мақтаниб кўрсатганман. Шунда улар "фуқаро"ни эшитиб, ...