Ўзбекистон фуқароси Россияда ҳаракатланаётдан поезддан сакради

Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудида тушиб қолиш мақсадида ҳаракатланаётган поезддан сакради. Бу ҳақда Оренбург вилояти прокуратурасига таяниб “Спутник” хабар қилди.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик иккки йил илгари миграция қонунчилигини бузганлиги сабабли Россия ҳудудидан чиқариб юборилган. Қолаверса, унга яна Россия ҳудудига кириш 5 йил муддатга тақиқланган бўлган.

Шунга қарамасдан, жорий июлнинг июль ойида 31 ёшли ўзбекистонлик Қозоғистон ҳудудида бўла туриб, Россия ҳудудидан транзит орқали ҳаракатланувчи поездга чипта харид қилган. Россия ҳудудидан ўтаётганда мамлакатда қолиш мақсадида ҳаракатланаётган поездан сакраган.  Сўнгра Оренбург вилоятининг Соль-Илецк шаҳрида чегара хизмати ҳарбийлари томонидан қўлга олинган ва у айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Унга нисбатан РФ ЖКнинг 322-моддаси 2-қисми (Россия давлат чегарасининг чет эл фуқароси томонидан ноқонуний кесиб ўтилиши) билан жиноят иши қўзатилган.

Ҳозирда тасдиқланган айблов далолатномаси судда кўриб чиқилиши учун Соль-Илецк туман судига юборилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳонги позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти

Мен шахсан унинг "Селфи" деган клипидан уялдим. Болаларини қўшибди, президентни қўшибди ва шармандалик маршини куйлабди. Бунақа ялтоқланиш билан нафақат ўзи, Ўзбекистон ...

Ҳиндистонда азон овозига қарши қарор чиқди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги масжидларда азон овози ўчирилди. Минтақадаги 900 дан ортиқ масжидда ҳиндуларнинг норозилигидан сўнг азон овозини пасайтиришга қарор қилди. ...

Сергелидаги янги уйлар нархи қайта кўриб чиқилади

Бугун, 11 апрель куни Сергели туман ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ўтказилди. Бу ҳақда телеграмдаги «Imtiyozli uy» канали хабар берди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400