Гонгконгдаги аукционда XV асрга оид чинни пиёла 36 миллион долларга сотилди

 пиёла Sotheby’s аукционининг Гонгконгда бўлиб ўтган савдолари чоғида Мин сулоласи даврига оид чинни «товуқ-пиёла» 281,2 миллион Гонгконг доллари (36,3 миллион доллар)га сотилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal  хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 8 апрель, сешанба куни бўлиб ўтган аукциондаги бу савдо объекти тарихда энг қиммат нархга сотилган Хитой чиннисига айланган.

Бу борадаги аввалги рекорд ҳам Гонгконгдаги аукционда ўрнатилган бўлиб, 2010 йили атиргулли чинни хитой вазаси учун 252,7 миллион Гонгконг долларига сотилганди.

Пиёлани шанхайлик коллекционер Лиу Йичиан сотиб олган. «Мен нега бу пиёлани бундай катта нархга сотиб олдим? Чунки бу пиёла менга ёқади”, – дейди Лиу.

Қайд этиш жоиз, ушбу пиёла 1999 йили Гонгконг аукциони орқали 29 миллион Гонгконг долларига сотилган бўлиб, бу ўша вақтлар учун энг рекорд нархга айланган эди.

Пиёлани 1999 йили сотиб олган Жузеппе Ашкеназининг ўзи сешанба кунги аукционларда «товуқ-пиёла” 200 миллион Гонгконг доллари атрофида сотилишига умид қилганини билдирди.

Ченгҳуа даврига оид чиннилар ўзининг фавқулодда нафис ишлангани билан ажралиб туради. Рекорд нархга сотилган пиёла унга товуқ ва хўрозларнинг суратлари туширилгани учун «товуқ-пиёла” деб аталади.

Ҳозирги вақтда шундай пиёлаларнинг жаҳон бўйлаб фақат 19таси сақланиб қолгани маълум бўлиб, уларнинг 15таси музейларда сақланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия иқтисодиёти “ёриб чиқиши” керак, деб баёнот қилди путин

Россия ўз иқтисодиётида, ижтимоий соҳада, россияликлар ҳаёти сифатини янги даражага олиб чиқадиган, "ёриб чиқадиган" тараққиётга эришмоғи даркор - ўзгаришлар барча ҳудудларда ...

Бутун аҳолиси “фақир” бўлган биздан бошқа давлат йўқ

Бир гуруҳ зиёлилар "фуқаро" сўзидан воз кечишни таклиф қилмоқда  Мустақиллик шарофати билан Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди, кўплаб давлатлар ...

Ўзбекистон футбол ассоциацияси: ‘керак бўлса уткинни узр сўратамиз’

Ўзбекистон Футбол Уюшмаси вакили Диёр Имомхўжаев россиялик таниқли футбол шарҳловчиси Василий Уткиннинг номдор ҳакам Равшан Эрматовга қаратилган ҳақоратомуз твитига худди ана ...