Чек сўраган одамга нега айбдордек қарашади?

Тўлаган пулингизга ҳеч чек сўраб кўрганмисиз? Ҳозиргина Олой бозорининг “стоянка”сида чек сўраб балога қолдик.

Аввалига чек сўраганимизга пешонасини тириштириб, касса аппаратини токка улаб, узоқ титкилади. Орқадаги машиналар сигнал қилаверганидан кейин “шу чек сизга нимага керак” дея бақиришга ўтди. Хуллас, бироз машмашадан сўнг мана шу чекни чиқариб берди?

Афсус, касса аппарати кечадан бери ишлатилмаган шекилли: кечаги сана, бунинг устига э-э-энди 1 рақамли чек!

Ҳар дақиқада бир неча автомашина кириб чиқаётган “стоянка”нинг тушуми давлат бюджетига тушяптими ёки кимнингдир чўнтагига?

Чек сўраган одамга нега айбдордек қарашади?

Манба:Холис фикр

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таълим муаммолари мактабдан олдин бошланади(ми?)

Ўғлим мактабгача таълим муассасасининг тайёрлов босқичига ўтгач, чамаси бир ойлар ўтиб машғулотларни кузатиш учун гуруҳга бордим. Тушдан кейинги машғулот вақтида 28 боладан 8 ...

Ҳарна-да, ҳарна… ёхуд «ишнинг кўзини биладиган одам»

Халқимизда «Ишнинг кўзини биладиган одам» деган гап бор. Менимча, сўнги пайтларда шу ибора ўз ўрнида эмас, балки халқнинг ичида юрган, бировнинг қайғуси ёки ташвиши эвазига ...

Ўзбек мигрантларига уй ва микроқарзлар берилади

Президент Фармони билан: - уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ...