Саид-Абдулазиз Юсуповнинг суди ёпиқ тартибда бўлиб ўтмоқда

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматига таяниб «Дарё» маълум қилмоқда.

Судланувчи Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаларида (пора бериш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

«Суд жараёни давом этмоқда», — дейилади Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати ахборотида.

Маълумот учун, Саид-Абдулазиз Юсупов 1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланган, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

У 2019 йил май ойида қўлга олинган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон республикасининг жиноят кодексига тиланчилик тўғрисида модда киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва ...

Тошкент вилояти турғуни танишини тепиб ўлдирди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жорий йилнинг 4 сентябрь куни кечки вақтларда Салар шаҳарчасида яшовчи Т.К. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган таниши ...

Туш. яъни ш.мирзиёев қабулида (5-боб).

Диний сиёсий махбуслар. Соат 22-00 лар бўлишига қарамай автомашиналар унча сийраклашмаган. Светофорнинг қизил чироғида турсам, машинам ёнига бири ўн бир яшарлар, яна бири ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400