Наманганлик аёл ўз чақалоғини  нуқсонли туғилгани учун баландликдан ташлаб юборди

Кеча соат тахминан 04:30 ларда Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ховлисидан фуқаро Д.Х. (1996 й.т.) ва М.Т.(1997 й.т.) ларнинг 02.09.2019 йилда туғилган қиз чақалоқлари тирик ҳолда топилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилганлар, бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқлар вафот этишган.

Аниқланишича, 09.09.2019 йил соат тахминан 03:30 ларда фуқаро Д.Х. 02.09.2019 йилда туғилган фарзандини олдига кириб, уни оёқлари нотекис (нуқсонли) туғилганлигидан аччиқланиб, ундан қутилиш мақсадида ўз чақалоғи билан биргаликда, келгусида содир этаётган қилмиши фош бўлиб қолишини олдини-олиш мақсадида шу хонада ётган М.Т.нинг қиз чақалоғини ҳам олиб, дераза ойнаси орқали уларни туғруқ комплексининг 2-қаватидан пастга улоқтириб юборган. Оқибатда чақалоқлар оғир тан жароҳатлари олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 09.09.2019 йилда туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-кисми “а,в” бандлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси масъул шахсларига нисбатан 116-моддаси 4-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. процессуал тартибда ушланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2018-йилда ўзбекистон ёшлари орасида 14 мингдан зиёд жиноят содир этилган

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судяси Зафар Назаровнинг маълум қилишича, ўтган йилда ёшлар ўртасида 14 мингдан ортиқ жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 3 минг 990 таси ...

Тошкентда талаба қиз ётоқхонанинг 6-қаватдан ўзини ташлади

27 март куни кечқурун тахминан 22:00 атрофида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида таҳсил олувчи қиз ётоқхонанинг олтинчи қаватини ўзини ташлаган. Бу ...

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги 2019−2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ...