Дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар Тошкентми?

www.airvisual.com сайтида бугун Тошкент шаҳри ҳавоси 165 индекс (PM2.5 | 83 µg/m³) билан дунё шаҳарларининг ифлосланганлик даражаси бўйича биринчи ўринда турибди, деб ёзмоқда “Соф.уз” сайти.

Ўзбекистон Гидромeтeорология хизмати маркази бу ҳақда тушунтириш берди:

Марказга кўра, www.airvisual.com сайтида атмосфера ҳавосининг фақат ПМ2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги маълумот реал вақт режимида эълон қилинади. Шаҳарларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси бешта асосий ифлослантирувчи модда бўйича ҳисобланади.

Сайт расмий эмас. Ундаги маълумотлар хусусий компаниялар ва ташкилотларнинг сунъий йўлдош орқали олинган кузатув натижалари асосида олинади. Ушбу маълумотлар танишиш ва тавсиявий характерга эга бўлиб, аҳоли, сиёсатчилар ва ишбилармонларнинг ҳавонинг ПМ2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги хабардорлигини ошириш мақсадида берилади.

Ўзбекистоннинг табиий хусусиятлари (иқлими қуруқ, тупроғи қумли ва гилли) сабабли унинг атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар таркиби юқоридир. Мамлакатнинг арид иқлими атмосферада муаллақ заррачалар ҳосил бўлишига ва уларнинг ҳаракатига сезиларли таъсир кўрсатади.

www.airvisual.com сайтида 2019 йил 19 сентябрь учун реал вақт режимида эълон қилинган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ПМ2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги маълумот вақтинчалик тавсифга эга ва иқлимий ҳамда географик шароитларга боғлиқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боғча пули яна ошди

Кейинги бир йил ичида мактабгача таълим муассасаларига тегишли камчиликлар кўп бора тилга олинди. Республикамиздаги бир неча боғчаларнинг аянчли аҳволи, жумладан, 2017 йилда ...

«ҳайратланарли даражада бир хил ўхшашликлар»

Бу мамлакатда ▫️аҳоли сони тахминан 32 миллион атрофида; ▫️оилаларнинг 90 фоизи қашшоқлик ёқасида кун кечиради; ▫️цемент, пўлат, ...

Санкт-петербургдаги оммавий муштлашувда тўрт нафар ўзбекистонлик пичоқланди

4 нафар киши оммавий муштлашув натижасида пичоқдан жароҳат олган. Уларнинг икки нафари шифохонага ётқизилган ва ҳозирда операция блокида.  19 май куни Санкт-Петербург ...