“Меҳробдан чаён” романи инглиз тилига таржима қилинди

Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов адиб таваллудининг 125 йиллигига “Меҳробдан чаён” романини ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилди. Асар таржимаси АҚШлик мутахассис Питер Барсум томонидан таҳрир қилинди. Тез кунларда китобхонларга “Меҳробдан чаён” романи инглиз тилида тақдим қилинади.


И.Тўхтасинов ўзбек-инглиз таржима амалиёти билан шуғулланиб, шу кунга қадар Алишер Навоий ғазаллари, Абдулла Қодирий, Примқул Қодиров, Одил Ёқубов, Тоҳир Малик романлари ҳамда Ғафур Ғулом қиссаларини инглиз тилига таржима қилган.

Маълумот учун, айни кунларда юртимизда ўзбек адабиётининг ХХ асрдаги таниқли намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат раҳмон-сеҳргар

Деразангдан боқасан сирли, титроқ солиб кундуз жонига. Сочларингни ёзасан — тунни киргизасан аста хонангга. Бирданига барча дарахтлар қовжиратиб тўкади баргин, ухлаб қолар ...

Саида зуннунова ёки раҳбарнинг қаҳрига учраганимиз ҳақида

Ёзувчилар уюшмасида Ш. Рашидовнинг "Қудратли тўлқин" романи муҳокама бўлди. Муҳокамада алоҳида рўйхатга киритилган кишиларгина қатнашишди. К. Яшин мени ҳам рўйхатда бор деб ...

От кишнаган оқшом (қисса) 79-қисм

79 Суддан қоғоз келди. Оёғим тағин узангида бўлди, орган йўлида бўлди. Бора-боргунимча Яратганнинг ўзига сиғиниб бордим. Шу юришимни бўлди қил энди, мени бунчалар жонҳалак ...