Мирзиёев ва Раҳмон Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди

Мирзиёев ва Раҳмон Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди

Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбатда давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилди, шунингдек, минтақадаги вазият, шу жумладан қўшни Қозоғистонда вужудга келаётган ҳолат юзасидан фикр алмашди.

«Икки мамлакат етакчилари ҳозирги воқеаларнинг иштирокчиси бўлган томонларни вазминликка ва вужудга келган масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирдилар.

Давлат раҳбарлари минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга бундан буён ҳам биргаликдаги саъй-ҳаракатларни қаратишга тайёр эканликларини таъкидладилар», дейилади хабарда.

Аввалроқ, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтганди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, республикадаги ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон ўзбекистондан 9,4 миллион долларлик газ сотиб олди

2019 йилнинг саккиз ойи мобайнида Тожикистон Ўзбекистондан 9,4 миллион долларлик газ сотиб олди. Бу ҳақда Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги маълумотига ...

Жалолободда ушланган ўзбекистонлик беш аёл икки ойга қамалди

Жалолобод шаҳридан тилла буюмларини ўғирлаганликда гумондор қаторида ушланган ўзбекистонлик беш аёл тергов якунлангунича қамоқда қолади.  Бу ҳақда ҳудудий милиция бошқармаси ...

Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!

Менинг икки жўрам бор! Менинг икки жўрам бор эди. Иккисиям олий маълумотли – иқтисодчи эдилар. Бири Нархозни, яна бири ирригатциянинг “эконом”ини битиришганди. (more…)