Қозоғистондаги тартибсизликларга қатнашган дея Ўзбекистон фуқаросини чегарадан қўлга олишди

Қозоғистон чегарачилари ўқ теккан Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, аксилтеррор операциясида чегарачилар бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда рейдлар ўтказиб, стратегик ва бошқа маъмурий обектларни қўриқламоқда.

У ўз фаолияти давомида тартибсизликлар ва талончиликка алоқадорлик, шунингдек, суддан қочишга уриниш, жумладан, Қозоғистондан чиқиб кетишга уринишда гумонланиб кўпгина одамлар ҳибсга олинмоқда.

Мазкур ҳолат “Ипак йўли” назорат-ўтказиш пунктида (Туркистон вилояти) қайд этилган. Ўзбекистонга қочишга уринган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дейилади хабарларда.

Қўлга олинган шахснинг қўл телефонида Чимкентдаги тартибсизликлар акс этган видеолар бўлган. Елкасида ўқ яраси бор (тахминан резина ўқ). Қўлга олинган шахс Сариағаш туман ИИБга топширилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санкт-петербургдаги оммавий муштлашувда тўрт нафар ўзбекистонлик пичоқланди

4 нафар киши оммавий муштлашув натижасида пичоқдан жароҳат олган. Уларнинг икки нафари шифохонага ётқизилган ва ҳозирда операция блокида.  19 май куни Санкт-Петербург ...

Пуфак

Саноқсиз ситилар, йилда бир марта мажлис ўтадиган ҳашаматли бинолар, зўрлаб тиқиштирилаётган турли “намунали” уйлар, бойларга аталган, лекин ҳалигача харидор топилмай бўм-бўш ...

Хитойдаги лагерларда уйғур аёллар зўрланяпти

Шарқий Туркистондаги Дабанченг лагеридаги ишлаган қозоқ миллатига мансуб киши томонидан ёзилган мактубда уйғурларнинг зўравонлик ва зўрликларга учраётгани айтилган. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400