Беларусда  ҳибсга олинган сиёсий маҳбусларнинг сони мингдан ортди

Бир йилдан буён сиёсий вазият билан боғлиқ Беларусда ҳибсга олинган сиёсий маҳбуслар сони 1000 нафардан ошди. Бу ҳақда ушбу мамлакат фуқароларидан ташкил топган “ Весна” халқаро инсон ҳуқуқлари маркази хабар берди.

Янгиланган рўйхатга Александр Лукашенкони ва ҳукуматнинг бошқа амалдорларини ҳақорат қилгани учун ҳибсга олинган 9 киши киритилган. Уч киши адоватни қўзғатиш моддаси билан  судланган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар сиёсий маҳбусларни таъқиб қилишни тўхтатиш ва озод қилишга чақирмоқда.

Беларусда 2020-йилги сайловни 26 йилдан буён ҳукуматни бошқариб келаётган автократ раҳбар Александр Лукашенко ғалаба қозонганини Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълум қилган. Овозларни сохталаштиришга қарши намойишлар зўравонлик билан бостирилиб, таъқиблар давом этмоқда. Мингдан ортиқ жиноий иш қўзғатилган, ўнлаб одамлар, жумладан, мухолифат етакчилари ҳам узоқ йилларга қамалган.

Ғарб сайлов натижаларини тан олмаган ва Беларусга қарши санксиялар киритиб, Лукашенкони легитимсиз раҳбар сифатида кўриб келади. Айрим мухолифат етакчилари ҳибсга олинса, бошқалари эса хорижда жон сақлаб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қамчиқ довонида пиёдани бир неча машина босиб кетди

22 октябрь куни тунда Наманган вилояти Поп тумани Қамчиқ довонида номаълум ҳайдовчи уриб юборган пиёдани, сўнгра яна бир неча машина босиб кетган. Бу ҳақда “Соф.Уз” нашри ...

Шольц путин украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигига ишонади

Германиянинг канцлери Олаф Шольцнинг айтишича, сўнгги уч ой Россия президенти Украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигинини кўрсатди. Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган ...