Эронда ҳарбий самолёт қулаб, уч киши ҳалок бўлди

21-февраль куни Эроннинг Табриз шаҳридаги мактабларнинг биридаги стадионга қирувчи самолёт қулаб тушди. Давлат телевидениесига кўра, ҳалокатда икки учувчи ва камида бир тинч аҳоли ҳалок бўлган.

IRNA ахборот агентлиги F-5 ҳарбий самолёти ҳалокатини текшираётганини маълум қилди.

“Қизил ярим ой” жамиятининг маҳаллий раҳбарининг айтишича, ҳалокат Табризнинг Монахем туманида юз берган. Унинг сўзларига кўра, мактаб коронавирус сабабли ёпилган, шунинг учун ўқувчилар фалокатга дучор бўлмаган.

АҚШда ишлаб чиқарилган F-5 қирувчи самолётларини Эрон 1979 йилги Ислом инқилобидан олдин сотиб олган.  Ғарб давлатлари ўнлаб йиллар давомида қўлланилган санкциялар транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмларини олишга, янгиланишларга имконият бермай келмоқда.

Эрон қуролли кучлари бундан ташқари,  Россиянинг “МиГ” ва “Сухой” қирувчи самолётларидан ҳам фойдаланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон бу йилги сайловларга 230 миллиард сўм маблағ ажратди

2019 йилги сайловда ҳар битта депутатликка номзод учун 10 млн сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланади. Бу ҳақда 15 октябрь куни Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов ...

Трамп: ақш “рақиблари” бўлмиш россия ва хитой билан “буюк ҳамкорлик”ка интилмоқда

Президент Дональд Трамп АҚШ миллий хавфсизлигининг янги стратегиясини эълон қилди, унда Хитой ва Россияга нисбатан кескин муносабат акс этган. Бироқ, президент Вашингтон ...

Имомнинг рафиқаси: «эрим мхх ходимига танбеҳ бергани учун 13 йилга қамалди»

Сўнгги пайтда дин ва виждон эркинлиги муҳокама майдонидан тушмай қолди. Афсуски, эътиқод ва виждон ишига четдан аралашувчи кучлар айрим вазиятда бу масалага атрофлича ...