Киевга Зеленскийни ўлдириш учун Африкадан вагнерчилар келмоқда

Британиянинг The Times газетасининг ёзишича, Россия ҳукумати Украина президенти Владимир Зеленскийни ўлдириш учун Киевга 400 дан ортиқ “Вагнер жангчиларини” ёлламоқда.

“Вагнерчилар” деб Россия президенти Владимир Путиннинг энг ишончли иттифоқчиларидан бири олигарх Евгений Пригожин бошчилигидаги “Вагнер гуруҳи” номли хусусий ҳарбий компанияни айтади экан.

  • Улар беш ҳафта олдин катта молиявий мукофот эвазига Зеленский ҳукуматига бутунлай суиқасд уюштириш учун Африкадан ёлланма аскарларни юборишган”, — дейилади маълумотда.

Шанба куни қора қитъадан қотиллар келаётгани ҳақида хабарлар тарқади. Бу маълумот фақат бугун тасдиқланди. Айни пайтда Киевда шаҳарни россиялик диверсантлардан тозалаш операцияси ўтказилмоқда. Уларни шаҳардан тозалаш учун 36 соатлик комендантлик соати жорий этилди.

Маҳаллий ҳукумат фуқароларни комендантлик соати вақтида кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирган, акс ҳолда улар Кремл жосуслари ҳисобланиб, йўқ қилинади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олсанг ўзингники…ми?

Инсон бор-ки, тирик жон. Тирик экан, у ер, бу ерга  юради. Демак, атрофга назар солади. Сўнгги вақтларда  шаҳарларимизда қатор тизилиб турган минора кўтармалари кўзингизни ...

Ўзбекистонда хориж автомобиллари импортига имтиёзлар бекор қилинмоқда

1 январдан бошлаб уларга двигател ҳажмига қараб коэффициентни ҳисоблашнинг стандарт тартиби қўлланила бошлайди, деб «Spot» ёзмоқда. Эквивалент қиймати 40 минг $ ва ундан ...

Ўзбекистонда евро курси 10421,13 сўм доллар эса 9411,3 сўм бўлди 

Марказий банк 17 сентябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий ...