Россия яна бир давлатни босиб оламан дея таҳдид қилди

Агар Босния ва Герцеговина НАТОга аъзо бўлишни истаса, Россия бунга жавоб бериши мумкин. Аниқроқ айтганда, Украинанинг сценарийсини яратиши мумкин. Буни Россиянинг Босния ва Герцеговинадаги элчиси Игорь Калабухов айтди,-дея Европейская правда нашри ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича,  Россия элчиси бу ҳақда Босния телевидениесига фикр билдираётиб айтган.

“Агар улар (Босния ва Герцеговина) қандайдир иттифоққа қўшилишни истаса, албатта бу уларнинг ихтиёри. Лекин биз қандай муносабатда бўламиз, муаммо шунда. Масалан, Украинадаги вазият Россиянинг ҳаракат қилишга тайёрлигини кўрсатади. Агар таҳдид бўлса, биз отга чиқамиз, – деган Калабухов.

Унинг сўзларига кўра, Босния ва Герцеговинанинг НАТОга қўшилиши қийин. Бу шунчаки хаёл.

“Консенсусга эга бўлмаган давлатнинг НАТОга аъзо бўлиши қийин. Ҳозирча Москванинг Босния ва Герцеговинага қизиқиши унчалик катта эмас. Агар стратегик ва геосиёсий таҳдид мавжуд бўлса, ҳаракат қилишига тўғри келади”, – деди у.

Ўз навбатида, Босния ва Герцеговина президенти Желько Комшич Россия элчисининг баёнотини кескин танқид қилди.

 “Россия Федерациянинг мамлакатимиздаги элчисининг сўзларини танбеҳ ва ҳақорат деб биламан. Россия элчисининг Украинани Босниядаги вазият билан солиштиришини кескин қоралайман. Бу нафақат Босния ва Герцеговина, балки бутун Ғарбий Болқон мамлакатлари учун ҳақоратдир. Россия босиб оладикан дея қўрқиб, НАТОга кирмай қўйишлик ҳаёлимизда ҳам йўқ. “Агар Босния ва Герцеговина институтлари НАТОга аъзо бўлишга қарор қилсалар, биз аъзо бўлишга ҳаракат қиламиз”, деб тушунтирди президент.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда НАТО Босния ва Герцеговинани аъзоликка таклиф қилган эди. Аниқроғи, НАТОга аъзо қилишни режасига киритган.

Унинг қўшниси Сербия Республикаси 2017-йилда бетараф қолишини ва ҳеч қандай ҳарбий ташкилотга қўшилмаслигини айтган эди.

Босния ва Герцеговина – Болқон ярим оролида жойлашган давлат. Шарқда Сербия ва Руминия, жанубда Черногория, шимолда Хорватия билан чегарадош.

Илгари бу давлат, Собиқ Югославиянинг бир қисми бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сувқотар: ўзбек спорти яна жаҳон кезмоқда

Юртимизнинг қай гўшасига борманг, мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Буларнинг бари, албатта, президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар ...

Чегаралардаги даҳмазалар қачонгача чӯзиларкан?

Авваллари эстрада хонандаси Мавлуда Асалхӯжаеванинг бир қўшиғи нақоратида “Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга” - деб, айтиладиган жойи бор эди, билсангиз. Бу тарона бир неча ...

Өтініш

2018-жыл, 6-желтоқсан Біз Өзбекстан билігіне оппазицияда болған Өзбекстан «Бірдамлік» Халық Демократиялық партиясы (2018 жылдың 15-қарашасіна дейін «Бірдамлік» Халық ...