Россия Исроилни «Киевнинг неонацистлик режимини» қўлламоқда деб айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Лавровнинг сўзлари билан боғлиқ Тел-Авивнинг баёнотига жавоб берди. «Исроил Киевнинг неонацистлик режимини қўлламоқда» деб айблади.

1-майда Италия телевидениесига берган интервюсида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга “Президент Владимир Зеленский яҳудий бўлса, Россия Украинани қандай қилиб денацификация қилади?” деган савол берилган.

Лавров Россия президенти Владимир Путиннинг Украинани «денацификация» қилиш ҳақидаги қарорини оқлаб, “Зеленскийнинг яҳудийлиги унга тўсқинлик қила олмаслигини”, айтган.

Россия вазири «Адольф Гитлерда ҳам яҳудийларнинг қони борлигини» таъкидлаган. У бундан ташқари “энг катта антисемитлар яҳудийларнинг ўзлари эканлигини» айтган. Россия Украинадаги босқинчилигини у ердаги “неонацистлар”га қарши курашиш қатори оқлаб, буни пропаганда сифатида қўллаб келади.

Исроил ҳукумати бу билан боғлиқ Россия элчисини чақиртириб, Москванинг кечирим сўрашни талаб қилган. Бош вазир Нафтали Беннет «Лавровнинг баёнотлари ёлғон» эканини, бу Иккинчи жаҳон урушида яҳудийларнинг қирғинига уларнинг ўзларига жавобгарликни ағдаришга уриниш эканини айтган.

Украинанинг президенти Владимир Зеленский украин-яҳудий оиласидан эканини шу кунгача ўз баёнотларида маълум қилиб, у “нацизм билан зид” қарашда эканлигини бир неча бор таъкидлаган.

Гитлернинг ота-бобосини яҳудий бўлгани ҳақидаги маълумотни Нюрнберг трибуналидаги сўзида 1946-йили Ҳанс Франк исмли давлат арбоби айтиб чиққан . Кейинги илмий тадқиқотлар бу фаразни тасдиқламаган.

Адольф Гитлер бошчилигидаги фашистлар Германияси бошчилигидаги Иккинчи жаҳон урушида 6 миллионга яқин яҳудий ҳалок бўлган. Бу қирғин тарихга Холокост номи билан кирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суратлар  сўзлаганда

Шахс маънан эркин бўлмаса, у ўз ишига бефарқ бўлади, Оқибатда жамият аста-секин парокандаликка юз тутади. Республика бўйлаб у жой бу жойларда бўлар экансиз, эсингизга тез-тез ...

Ҳокимлар евол-ютсанинг қайси босқичида?

Ким // нима қандай ейди? Масалан, товуқлар қўқитиб ейди, маалимлар ўқитиб ейди, пишаклар ҳуркитиб ейди, прокурор қўрқитиб ейди. Эчкилар тергилаб ейди, мелиса турткилаб ейди, ...

Орол денгизидаги тикланиш оролида ҳайвонларда бактериологик қуроллар синалган

АиФ газетаси Орол денгизи ўртасида жойлашган Тикланиш оролида қарийб ярим аср давомида тажриба ҳайвонлари – итлар, маймунлар, қўй ва отларда бактериологик қуроллар синаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400