Назарбоев номини Конституцияга киритиш таклиф қилинмоқда

Қозоғистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича ишчи гуруҳ конституцияга собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг “мустақил Қозоғистоннинг асосчиси” мақомини киритишни таклиф қилди. Бу ҳақда махсус брифингда ишчи гуруҳ аъзоси Эрмек Абдрасулов маълум қилди.
Абдрасулов буни “Биринчи президент мамлакат қурилиши йўлида улкан ишларни амалга оширгани билан изоҳлаб, бунга бутун дунё гувоҳ бўлаётганини”, айтди.
Бу ташаббус Қозоғистондаги бир қатор ҳуқуқшунослар томонидан танқид қилинди. Конституциявий ҳуқуқшунос Акиф Сулаймонов конституция қозоқ давлатчилигининг узоқ тарихга эга эканини, шунингдек Қозоғистон Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин мустақилликка эришганини айтади. Шунинг учун Назарбоев Қозоғистон асосчиси ҳисобланмаслигини билдирди.
Қозоғистон конституциясига 2017-йилда киритилган ўзгартиришларда биринчи президент – элбоши мақоми берилган. Айрим маҳаллий ҳуқуқшунослар конституциянинг 1995-йилги таҳририга қайтишни талаб қилишади, унда бу мақом кўзда тутилмаган.
Қонли январь воқеаларидан кейин Назарбоевнинг кўплаб яқин одамлари истеъфога чиқди. Назарбоевнинг катта акаси Қайрат Сатибалди ва унинг собиқ қайниси Қайрат Бўранбаев айни дамда пул ювишда айбланиб қамоқда. Собиқ президентнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоева депутатлик мандатини топшириб берган.
Таҳлилчилар назарида Қозоғистондаги Назарбоев клани январь воқеаларидан кейин заифлашган, президент Қосим-Жомарт Токаевнинг таъсири кучайган.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бахтиёр худойберганов шўрчи туманига ҳоким бўлди

Сурҳондарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизматининг маълум қилишича, 20 сентябрь куни Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ...

Музлатилган 22 млрд. доллар муҳокама қилинмади

16 январь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШдаги уч кунлик расми сафари жараёнида Оқ уйда президент Дональд Трамп билан учрашди. (more…)

Ангор тумани ҳокими бахтиёр ибатов денов туманига ҳоким бўлди

Бахтиёр Ибатов Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда 10 ноябрь куни халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари 48-сессиясида маълум ...