Siemens Россия бозорини тарк этишини эълон қилди

Германиянинг Siemens корпорацияси Украинадаги уруш туфайли Россияни тарк этишини маълум қилди. Компания матбуот хизмати ишлаб чиқариш ва бошқа фаолиятни тўхтатиш бўйича ишлар бошланганини маълум қилди. Аввалроқ Siemens ўз маҳсулотларини Россия ва Беларус бозорларига етказиб беришни тўхтатишга қарор қилган эди.

“Биз урушни қоралаймиз ва Россияда ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилдик. Бу осон қарор бўлгани йўқ. Биз ходимларимиз ҳақида қайғуришимиз керак, 170 йилдан бери ишлаб келаётган бозорда ўз мижозларимиз бор”, – дейди компаниянинг президенти Роланд Буш.

Электроника ва маиший техникадан ташқари Siemens Россия компанияси билан электр поездлари ва юк поездларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш бўйича ҳамкорлик қилиб келган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наманганлик аёл ўз чақалоғини  нуқсонли туғилгани учун баландликдан ташлаб юборди

Кеча соат тахминан 04:30 ларда Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ховлисидан фуқаро Д.Х. (1996 й.т.) ва М.Т.(1997 й.т.) ларнинг ...

Миб жанубий корея корхонасидан 5 млрд сўмга яқин маблағни ундирди

Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек тумани бўлими 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағни хорижий компания фойдасига ундириб берди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро ...

Ўзбекистонда қўлда терилган пахта учун қанча ҳақ тўланади?

Ўзбекистон ҳукумати бу йилги пахта мавсуми учун янги нархларни эълон қилди. Нархлар ўтган йилгидан деярли фарқ қилмади. Нарҳ наволар комунал хизматлар ошгани, жарималар ...