Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши жорий йилда бошланади

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаров 20-май куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши шу йилнинг кузида бошланишини маълум қилди.

Жапаров буни Қирғизистон тарихидаги энг йирик лойиҳалардан бири деб атаб, уни қўллаб-қувватлашга чақирди. У темир йўл қурилиши билан боғлиқ лойиҳанинг амалга оширилишидаги тафсилотларга изоҳ бермади.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш ташаббуси 2000-йиллар бошида бошланган, бироқ амалга ошмаган. Садир Жапаровнинг Хитой раҳбари Си Цзинпин билан сўнгги учрашувида асосий эътибор темир йўл қурилишига қаратилган эди.

Аввалроқ Хитойнинг Қирғизистондаги элчиси Ду Дэвэн “Кабар” Миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида уч давлатнинг тегишли хизматлари “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилганди.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг тўртта йўналиши бўйича вариантлар мавжуд. Қирғизистон темир йўлни От-Боши туманидаги Тўруғарт довони орқали ўтказиб, Фарғона тизмаси билан бўлинган Қирғизистонни боғлагиси келади . Хитой ва Ўзбекистон Эркаштом довони орқали қисқароқ темир йўлни ўтказишни истайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Табаррук устозим носир фозиловдан айрилдим

Носир Фозилов. Бу номни тилга олишингиз билан кўз ўнгингизда ўзбек ва қозоқ адабиёти гавдаланади. Носир ака ана шу икки қардош халқни бир-бири билан яқинлаштиришда баракали ...

Россияда ноқонуний тарзда яшаётган ўзбеклар ватанга ҳайдаб чиқарилди…

Сўнгги маълумотларга қараганда, Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида ноқонуний тарзда яшаб келган жами 20 нафар ўзбекистонлик муҳожир ватанга ҳайдаб солинди, деб ёзмоқда “Ҳордиқ” ...

Тайван мустақиллигини эълон қилса, хитой уруш бошлайди

Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ АҚШни Тайвандаги инқирозга аралашмасликка чақирди, агар орол мустақиллигини эълон қилса, Пекин уруш эълон қилади. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400