Киев: Россия 30 мингдан ортиқ аскаридан айрилди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 30-май куни тарқатган баёнотида Россиянинг ҳарбий йўқотишлари 30 300 нафарга етганини маълум қилди. Киев улар орасида қурбонлар, ярадорлар ва асирга олинганлар борлигини айтиб келмоқда.

Муассаса шунингдек, Россиянинг 207 та самолёти, 174 та вертолёти, 1349 та танки, 3282 та зирҳли техникаси, 2258 та машина ва цистерналари, 643 та артиллерия тизими, 205 та ракетага қарши мудофаа тизими, 507 та учувчисиз учиш аппарати, 13 та кемаси, 93 та ҳаводан мудофаа тизими, 48 та махсус техникасини йўқ қилгани ҳақида хабар берди.

 Россия Мудофаа вазирлиги бугунги кунга қадар Украина томонини 183 та самолётини, 128 та вертолётини, 1064 та учувчисиз учиш аппаратини, 325 та зенит-ракета комплексини, 3323 та танк ва бошқа зирҳли техникаларини, 451 та ракета мажмуасини, 1731 та дала артиллериясини ва миномётларини, 3294 та махсус ҳарбий машинасини яроқсиз қилганини маълум қилди.

Россия ўзининг урушдаги талофатлари ҳақида бор-йўғи икки марта маълумот берган. Охирги марта 25-мартда Россия аскарлари орасида қурбон бўлганлар сони 1351 кишини ташкил қилган эди. Бундан кейинги талофатларга эса аниқлик киритмаган.

Уруш пайтида тўқнашаётган томонлар одатда ўзларининг йўқотишларини озайтириб, душман томонини кўпайтириб кўрсатишади. Ҳар икки томоннинг маълумотларини мустақил манбалардан текширишнинг ҳозирча имкони йўқ.

Россия армияси 24-февраль куни Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғи билан Украинага бостириб кирди. Айни пайтда 6,5 ​​миллиондан ортиқ тинч аҳоли Украинани тарк этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда яшовчи хорижликлар ўз уйларига мигрантларни рўйхатга қўя олади

Россияда истиқомат қилувчи хорижлик фуқаролар мигрантларни ўз уйларига рўйхатга қўйишлари мумкин бўлади. Бу вақтгача, Россияда кўчмас мулкка эга фуқаро фақат ўзини рўйхатга ...

Бмт: украина аҳолисининг 90 фоизи қашшоқ бўлади

Агар Украинадаги қуролли можаро узоқ давом этса, аҳолининг 90 фоизи, яъни ҳар ўн кишидан тўққиз нафари камбағал бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ...

“россия, россия азамат ўлка”

Россияга, россияликларга ачинаман. Нега дейсизми? Шунча катта ҳудуд, қазилма бойликлар, моддий ва илмий салоҳияти борлигига қарамай, мамлакат тараққиёти охирги 30 йилдан бери ...