Чеченистонда эркаклар Украинадаги урушга мажбуран юборилмоқда

Россиянинг Чеченистон субъектидаги эркаклар Украинадаги урушга мажбуран юборилмоқда. Бу ҳақда The Insider нашри у ерга жўнатилган чеченларнинг оилалари, маҳаллий ҳуқуқшунослар ва инсон ҳуқуқлари фаолларига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳарбий хизматга чақирилувчиларга турли йўллар билан таҳдид қилиб, жиноят ишини қўзғатиш билан босим қилишмоқда.

 «Вайфонд» Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси уруш бошланганидан бери камида 500 киши ёрдам сўраб мурожаат қилганини маълум қилган. Урушга боришни истамаганлар камситилмоқда ва қийноққа солинмоқда.

Ташкилотнинг маълумотига кўра, Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан республиканинг барча давлат муассасалари ходимлари Грознийда митингга йиғилган. Йиғилганларнинг кўпчилиги ўша ердан фронтга жўнатишлари мумкинлигидан ҳавсирашган, бироқ улар заҳирага ёзилган. Урушдан олдин Чеченистоннинг ҳар бир қишлоғидан бир киши захирага олиниши талаб қилинган.

Чеченистон мухолифатидаги блоггер Ҳасан Халитов ОАВга маҳаллий хавфсизлик кучлари томонидан унинг акаси ўғирлаб кетилиб, Украинадаги жангга мажбуран жўнатилганини айтган. Яна бир блоггер Ислом Белокиев можарода иштирок этишдан бош тортган бир неча кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилганидан хабардор эканини айтди.

«1ADAT» чечен ҳаракати вакили Ибрагим Янгулбаев эса «ҳар бир туман полицияси бошлиғига ҳар қандай йўл билан урушга кўнгиллиларни топиш бўйича кўрсатма берилганини» айтди. Улар ўзининг рўйхатига илинган «ҳукуматни танқид қилган одамларни ҳибсга олиб, фронтга жўнатмоқда” деган Янгулбаев. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозиргача 3000 га яқин чечен «кўнгиллилари» урушга кетган.

Аввалроқ экспертлар ва фаоллар Россия Украинадаги урушга этник озчиликларни юбораётганини айтишган эди. «Медиазона» нашрининг маълумотларига кўра, урушда ҳалок бўлган россияликларнинг аксарият қисми Доғистон ва Бурятияга тўғри келади . Чеченистонликлар ҳам тез-тез ҳалок бўлаётгани айтилмоқда. Улар президент Рамзан Қодировнинг отаси Ахмат Қодиров номидан тузилган гвардия сафида жанг қилишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жорий йилда судлар орқали даъвогарларнинг 2,3 трлн сўм маблағи ундириб берилди

2019 йилнинг биринчи чораги мобайнида иқтисодий судлар томонидан 46 001 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум ...

Россияга фоҳишаларни жўнатиб турган фуқаро тошкент аэропортида қўлга олинди

Уч нафар ўзбекистонлик аёлни Россияга фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида юбормоқчи бўлган фуқаро Тошкент ҳалқаро аэропортида ушланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ ...

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги кучаймоқда

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги бошлангани айтилаëтган бир пайтда¸ мамлакат президенти Туркманистоннинг буғдой экспорт қилувчи давлатга айлангани ҳақида баëнот қилди. ...