Европа давлатлари Исроилга қарши норозилик билдиришди

Кўплаб Европа давлатлари Исроилнинг ўтган йили Фаластинда фаолият юритаётган олтита инсон ҳуқуқлари ташкилотини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиш қарорига норозилик билдирган.

Бельгия, Дания, Франция, Германия, Ирландия, Италия, Нидерландия, Испания ва Швеция ташқи ишлар вазирларининг қўшма ёзма баёнотида террор айблови жуда жиддий ва эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши кераклиги таъкидланиб: «Исроил террорчи ташкилотлар деб тан олган фуқаролик жамияти ташкилотларига нисбатан сиёсатимизни қайта кўриб чиқишни талаб қиладиган муҳим маълумот бермади», — дейилади.

Исроилнинг, «Террор айбловларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган тақдирда номи тилга олинган давлатлар тегишли чораларни кўриши», «ҳеч қандай ҳужжат тақдим этилмаса, бу ташкилотларни қўллаб-қувватлашга давом этиши» ифодаланган баёнотда, минтақада икки давлат ечимига эришиши учун эркин ва кучли фуқаролик жамиятининг муҳимлиги таъкидланди.

Исроил ҳукумати 2021-йилнинг 23-октабрида Фаластиннинг 6 нафар инсон ҳуқуқлари ташкилотини Фаластинни озод қилиш халқ фронти (PFLP) билан алоқадор деб даъво қилган террорчи ташкилотлар рўйхатига киритганини эълон қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Молдованинг собиқ президенти 30 кунлик уй қамоғига олинди

Молдова суди собиқ президент Игорь Додонни 30 кунлик уй қамоғига ҳукм қилди. Кишинёвнинг Чокан туман суди 26-май куни қарор чиқарди. Сешанба куни Додоннинг уйи тинтув ...

Шереметьевода ёнган самолётдаги 78 кишидан 37 нафари тирик қолган

Россия тергов қўмитаси томонидан хабар қилинишича, Шереметьево аэропортига қўниш чоғида ёниб кетган Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) самолётида бўлганлардан 37 киши тирик ...

Ақш россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

АҚШ Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда сешанбага ўтар кечаси президент Жо Байден АҚШ Конгрессида маълум қилди. “Мен иттифоқчиларимизга қўшилиб, Америка ҳаво ...