Навоийда 15 та қуёш фотоэлектр станция ишга туширилган

solarНавоий вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 2008—2014 йилларда Қизилтепа, Томди, Нурота, Конимех ва бошқа туманлардаги корхона, ташкилот ҳамда муассасаларда қуёш нуридан ток ҳосил қилувчи 15 дан ортиқ станцияларни ишга туширди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».

Қўмитанинг 2014 йилги режасига кўра, 20 миллион сўмлик қуёш фотоэлектр станциялари ҳомийлик асосида Конимех туманидаги Холмурод қишлоғига ҳамда Нурота туманидаги 26-умумтаълим мактабига ўрнатиб берилди.

Шунингдек, бундай станциялар Нурота туманининг марказий шифохонасига ҳам ўрнатилган бўлиб, натижада жарроҳлик амалиётлари енгиллашди, бинода сув иситиш тизими яратилди. Ҳозирги кунда бу батареялардан истеъмол учун электр энергияси олинмоқда.

«Корхонамизда ишлаб чиқарилаётган замонавий муқобил энергия батареялари ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам ўзига қўшимча қувват тўплаш хусусиятига эга. Масалан, 100 киловолтлик қуёш батареясида 6-7 та хонани ёруғлик билан таъминлаш, телевизор ва радио учун энергия етказиб бериш имконияти мавжуд», — дейди вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Хайрулла Бақоев.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эркак ўқитувчилар нега мактабни тарк этди?

Фарида Хайрулла қизининг «Xabar.uz» сайтида чиққан «Хавотир» деган мақоласиниқизиқиб ўқидим. Мен таълим соҳаси билан умуман алоқаси йўқ одамман. Ҳозирги кунда эркак ...

Ўзбек тилидаги дарсликлардан кўнглингиз тўладими?

Мени Тожикистондаги ўзбек мактабларида таълим олаётган ўқувчилар тақдири, келажаги, билим савияси ташвишга солади. Бундай дейишимнинг сабабларидан бири – ўқишга, тузукроқ илм ...

Маълумотнома: сув йод мувозанатини сақлаб тура оладими?

Chortoq сувида тасодифан йод топилди. Бу нимани англатиши ва Ўзбекистон аҳолиси учун у нега муҳимлиги ҳақида сўз юритамиз. (more…)