Буюк Британиянинг The Economist журнали McDonald’s ресторанлар тармоғининг турли давлатлардаги ресторанларида сотиладиган “бигмак” гамбургерининг нархлари орасидаги фарқни – Big Mac Index’ни ҳисоблаб чиқди.
Тадқиқотда таъкидланишича, ушбу индекс бўйича 1 доллар 18,5 рубль қилиб белгиланган, Россия пул бирлиги долларга нисбатан 71,5 фоизга арзон баҳоланган.
АҚШда бигмак 4,79 доллар, Россияда эса 1,36 доллар туради. Маълумот учун, энг арзон “бигмак”лар Украина, Ҳиндистон, Малайзия, ЖАР, Индонезия ва Мисрда сотилиши аниқланган.