Ўзбекистон қарзга ботмоқда. Энди Япониядан $3,8 млрд

Ўзбекистон қарзга ботмоқда. Энди Япониядан $3,8 млрд

26—28 январь кунлари Токио шаҳрида Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-япон қўмитаси 12-мажлиси ишида қатнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатган.

Мажлисда Япония ҳукумати япон компаниялари ва молиявий институтларининг Ўзбекистон Республикаси билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича ҳаракатларини фаол равишда қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Мажлис якунлари бўйича электр энергетикаси, нефть-газ, кимё, тўқимачилик, электротехника саноати, телекоммуникациялар, туризм, транспорт инфратузилмаси ва бошқа соҳаларда муҳим инвестициявий ва кредит шартномалари имзоланди. Улар жами қиймати 3,8 миллиард долларга тенг Япония инвестициялари ва кредитларини жалб этишни кўзда тутади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​порахўр ҳокимларни боғлаб турган омиллар нима эди?

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов йирик миқдорда - 400 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланди. Бу сизга бошқа ҳолатни ҳам ...

«лукойл» ўзбекистондаги лойиҳаларга 2 млрд долларлик сармоя киритади

Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларга 2 млрд доллар сармоя киритиб, янги блокларда разведка ишларини ўтказишни режалаштирмоқда, дея ...

Бойсунда замонавий сайёҳлик маркази бунёд этилади

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Туркиянинг “Idealist” шаҳарсозлик, меъморчилик ва муҳандислик компанияси томонидан замонавий сайёҳлик маркази барпо этилади. Бу ҳақда ...