ВСК расмий сайти қайтадан иш бошлади

ВСК расмий сайти қайтадан иш бошлади

Маълумки, Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК)нинг www.saylov2015.org расмий сайти 17 мартда хакерлик ҳужумига учради. Натижада расмий сайти ичидаги барча материаллар, ҳужжатлар ўчиб кетган. Лекин, сайт манзили йўқотилмаган.

18 март оқшомида ВСК барча материалларни, ҳужжатларни қайтадан тиклаш ишларини бошлади.

ВСКнинг компьютер архивида сақланиб қолган барча ахборотларни қайтадан сайтга жойлаш ишлари айни дамгача давом этмоқда.

ВСКнинг www.saylov2015.org расмий сайти янги кўринишда ўз ишини давом эттирмоқда.

Сайловчилар бемалол сайтга кириб, овоз беришлари ва ВСК фаолиятини кузатиб боришлари мумкин.

ВСКга ғаламислик билан қилинган бундай ҳужумлар ВСКнинг ўз олдига қўйган эзгу мақсадларига асло тўсиқ бўлолмайди!

Халқимиз Озодлиги йўлида қилинаётган ҳайрли ишларимизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!

ОЗОДЛИК САРИ ОЛҒА, АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР!!!

ВСК Матбуот Хизмати
19.03.2015

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пора эмас дуо олишни ўрган эй инсон!

Бугун газета.уз ҳамда насафньюс да хабар берилишича Қашқадарё вилояти касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиқ ўринбосари ўз нафсини тиёлмасдан пора билан қўлга қўлга тушди. ...

Журналистнинг муаммоларни ёритиши жиноятми?

Тўғрисўзликка ошуфталигим ва ҳақ сўзга ташналигим мени журналистика соҳасида фаолият юритишимга олиб келди. Бу соҳада илк фаолиятимни “Бирдамлик” ХДПнинг “Мулкдор” сайтида ...

Қишлоқ ёшлари замонавий таълим масканида қачон таълим тарбия олишади?

 Кўриб турганингиздек бу тасвирлар Қашқарё вилояти Касби тумани Месит қишлоғи 51-умумий ўрта таълим мактабидир. Бу суратлар мактаб кўркига кўрк қўшиб турган тасвирлар бўлиши ...