Фантастика: 2015 йил 1-чорагида ЯИМ ҳажми 7,5 %га ўсди!!!

Фантастика: 2015 йил 1-чорагида ЯИМ ҳажми 7,5 %га ўсди!!!

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил январь-март ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботи эълон қилинди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 7,5 %га, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми – 7,9 %га, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми – 6,3 %га ўсди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 % миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ортиқ бўлмади, деб хабар беради давлатга тегишли ЎзА.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмлари 11,2 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми – 15,2 фоизга ва хизматлар ҳажми – 13,1 фоизга кўпайишига кўмаклашди.

Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 8,7 %га, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 10 %га ўсишига кўмаклашганлиги қайд этилди. 2015 йилги Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 4,8 миллиард доллардан ортиқ бўлган 53 та янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларнинг 430 тадан ортиқ янги турини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Инвестиция фаоллиги ўсиши пудрат қурилиш ишлари ҳажмини 18,9 фоизга кўпайишига кўмаклашди.

2015-2019 йиллар мобайнида ушбу дастурларга киритилган ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича умумий қиймати 40,8 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 846 лойиҳани, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари қуриш ва уларни ривожлантириш бўйича умумий қиймати 9,8 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 141 та лойиҳани, шунингдек, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича умумий суммаси 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган 602 та лойиҳани амалга ошириш, маҳсулотларнинг 1,2 мингтадан ортиқ янги турларини ўзлаштирилди.

Экспорт ҳажми 13,9 фоизга ўсди ва йил бошидан 146 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, 102 та янги турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш йўлга қўйилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда қарийб 350та давлат корхонасини тугатиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 348та паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган давлат унитар корхоналарини тугатиш режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш бўйича агентлик эълон ...

Иш ўринлари яратиш бўйича ваъдалар бериш билан бошланди

Жорий йилнинг 17 январь куни “2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги ...

Ўзбекистонда расмий доллар яна қарийб 50 сўмга қимматлади

  Ўртоқлашинг Принт қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 28 февралдан бошлаб 1 АҚШ доллари нархини 3404 сўм 35 тийин қилиб белгилади, бу сўнгги ҳафтада ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400