“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси 5 майдан эътиборан Тошкент – Киев – Тошкент йўналишида қатновлар вақтинча бекор қилинишини билдирди.
Бунга Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги авиациа шартномаси бекор қилингани сабаб бўлган.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Тошкент – Киев – Тошкент йўналишига сотиб олинган чипталарни ҳеч қандай жаримасиз қайтариб беради. Ушбу масала бўйича йўловчилар компаниянинг бош агентлиги ёки Киевдаги ваколатхонасига мурожат қилиши мумкин.