Лола Каримова-Тиллаева Самарқандда болалар уйи очди

lolakarimovaЎзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова -Тиллаева Самарқандда янги болалар уйи ташкил этди.

Лола Каримова-Тиллаевага мансублиги айтиладиган Facebook саҳифасида мазкур болалар уйи президентнинг қизига қарашли “Сен ёлғиз эмассан” жамғармаси томонидан очилгани қайд этилган.

Хабарларда айтилишича, янги меҳрибонлик уйи 1943 йилда барпо этилган 6-сон болалар уйининг ўрнига қурилган. Қурилиш икки ярим йил давом этган. Янги болалар уйида 127 бола, жумладан, 42 қиз ва 85 ўғил бола тарбияланади.

Болалар уйининг янги биноси замонавий талаблар асосида қурилгани, 28 та ухлаш хонаси, 34 чўмилиш хонаси ва 21 хожатхонага эга экани билдирилди.

Лола Каримова-Тиллаева бошқарадиган “Сен ёлғиз эмассан” жамғармаси мамлакатдаги қаровсиз қолган болаларга ҳомийлик қилиш билан шуғулланади. Каримова-Тиллаева мазкур жамғармани ўзи ва эрининг хусусий бизнесидан тушадиган маблағ ҳисобидан молиялашини иддао қилиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон мусулмонлари учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарор имзоланди. Қарорга кўра, 1 грамм тиллонинг бугунги кунда ...

Самандар қўқонов судда айбсиз эканини айтди

“Сиёсий маҳбус” номи билан танилган собиқ халқ депутати Самандар Қўқонов 24 йил умрини қамоқда ўтказган. 1945 йилда Сирдарё вилоятида туғилган С.Қўқонов Ўзбекистон ...

«xabar.uz» таҳририятининг расмий баёноти

Шу йилнинг 18 июнидан бошлаб Ўзбекистоннинг бир қатор интернет-нашрларига киришда муаммолар юзага келаётгани, айримлари қийинчилик билан очилаётган бўлса, айримлари эса ...