Квоталар бор, квоталар…

 

Файзбоғчилар таъбири билан айтганда, кеча ўзбекона “зомбиқути”да эфирга узатилган бир кўрсатувга кўзим тушиб қолди.

Мавзу — ёшлар бандлиги. Тўрда — Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва яна аллақандай “шахси номаълум” идора вакиллари қўр тўкиб ўтирибди.

Тошкентда 2-сонли юридик коллежи талабаси ниҳоят мен кутган саволни берди. Алам билан, аччиқ билан деди:

“Коллеж-коллеж дейсизлар, аммо бугун уларни битирган талабларни ҳеч ким ишга олмаяпти. Ишлаш учун олий маълумотли бўлиш керак, дейишади. Нима коллеж битирувчиларининг давлат ишларида ишлашга ҳаққи йўқми? Қачонгача сарсон бўламиз?”

Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлигидан чақирилган амалдор эса юзсизларча қуйидаги жавобни берди:

“Бу борада ишлаяпмиз. Масалан, яқинда олий таълим муассасаларига кириш учун квоталар сони оширилиши кўзда тутилаяпти. Агар бунга эришсак, масалан сизнинг ҳам олий ўқув юртига кириш имкониятингиз ўз-ўзидан кўпаяди. Олий маълумотга эга бўлсангиз, бемалол ишга жойлашаверасиз…”

“Мутахассис” сувдан қуруқ чиқишнинг жуда паст йўлини тутди. Агар мард бўлганида, ҳалол бўлганида, муаммоларни очиқ айтарди, юзлаб, минглаб касб-ҳунар коллежи битирувчилари шунчаки кўчада қолаётганига изоҳ берарди, “коллеж — корхона — битирувчи” деган уч томонлама шартнома, аслида сариқ чақага қиммат қоғозбозлик эканлигини тан оларди, бошини хам қилиб кечирим сўраган бўларди….

Йўқ, ундай қилмади. Аксинча, жавобни гўёки дўндириб қўйгандек бошини ғоз тутди. Квоталарни ошириб қўйганда…

Ўткир Қаламтебратарning rasmi.
https://www.facebook.com/people/Ўткир-Қаламтебратар
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Умида бердиалиеванинг ноласи барчамизнинг ноламиздир

Ўтган чорак аср давомида Ўзбекистондаги жами ташкилоту муассасалар, жумладан, жойлардаги ҳокимият, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, суд, прокуратура идоралари ўз ...

Бўстон шаҳарчасида талон-тарож қилинмаган объект қолдими?

Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида ҳозирги кунда 12 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилишади. Кейинги пайтларда Бўстон шаҳарчасида замонавий бинолар, иншоатлар ...