Маънавият изоҳли луғати

МАЪНАВИЯТ

ИЗОҲЛИ ЛУҒАТ

 manaviyat_qalb

 

Ўзбекистонда хукумрон зулм, порахўрлик ва адолатсизликка таянган диктатор тузумига  барҳам беришнинг нозўравон, тинч йўлини “Бирдамлик” кўрсатмоқда. Янги Мулкдор (www.mulkdor.com) сайтининг очилиши ва унга Маънавият Изоҳли Луғатини қўйилиши пардек дунёни турли қитъалари, мамлакатларига сочилиб кетган элдошларимизни маънавият тушунчаларини, атамаларини ва ибораларини ўрганиш имкониятларини оширади. Иқтисодни, мулкдорликни, ишбилармонликни ривожи, бевосита маънавиятнинг камолати, шахсни етуклиги билан чамбарчас боғлиқлиги ҳаёт сабоқларидан аён.

Ҳурматли ўқувчилар,  сайтга қўйилган Маънавият Изоҳли Луғати Ўзбекистонда олимлар, мутахассислар тарафидан яратилган. Шунинг учун сўз боши ва қатор бошқа мақолаларда ўлкамиздаги хукумрон  диктатор тузумининг таъсири,  “доғлари” кўриниб турибди. Биринчидан,  сўз боши ва қатор мақолаларда Истиқлол, “уни берди, буни берди” деб кўкларга кўтарилишини,  юртимиздаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий шароитни аянчли аҳволи, мутлақо ёлғон эканини кўрсатади. Мустақиллик берган катта имкониятлар диктатор тарафидан бўғилди ва йўққа чиқарилди. Иккинчидан, сўз боши ва  қатор мақолаларда диктатор Каримовни мақтаб, “у қилди, бу қилди” деган ёзувлар ҳам мутлақо ёлғон эканини, халқимиз ва юртимизнинг аянчли аҳволи очиқлайди. Бу нуқсонлар ушбу Луғатнинг асл маъноси ва аҳамиятини пучга чиқара олмайди. Шунинг учун у сайтдан ўрин олди.

“Бирдамлик” инсонпарварлик, озодлик, ҳуқуқийлик, демократия, миллатпарварлик ва нозўравон кураш руҳи билан суғорилган маънавият тарғиботчисидир. Бу ишга Маънавият Изоҳли Луғатининг сайтга қўйилиши ҳам маълум хисса қўшади деган умиддамиз.

 

Таҳририят

ТОШКЕНТ – 2009

Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу луғат одамзот учун бебаҳо бойлик бўлмиш маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ энг асосий тушунча ва атамаларнинг қисқа изоҳидан иборат. Истиқлол йилларида мамлакатимизда миллий маънавиятимизни тиклаш, юртдошларимизнинг маънавий оламини юксалтириш йўлидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишларининг яна бир амалий натижаси бўлган бу китоб, айтиш жоизки, миллий луғатшунослигимизда ўзига хос янгиликдир.

Айни пайтда бу луғат ғоят серқирра ва мураккаб бўлган маънавият ҳодисасини она тилимизда кенг ифода этиб келадиган тушунчалар, атама ва ибораларни илмий йўсинда, аниқ тизим асосида акс эттириш йўлидаги дастлабки тажрибадир. У маънавият масалалари билан шуғулланадиган мутахассислар, ўқитувчилар, тадқиқотчи ва талабалар, шу мавзуга қизиқадиган кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Маънавият соҳасида хизмат қилаётган мутахассисларнинг илмий изланиш ва сайъ-ҳаракатлари натижаси бўлган мазкур китобни ушбу йўналишда луғат тайёрлаш борасидаги илк тажриба сифатида қабул қилишингизни истардик. У ³аºидаги фикр ва муло³азаларингизни ºуйидаги манзилга юборишингизни с¢раймиз: 

Тошкент ш., ¡збекистон шо³ к¢часи – 45 уй.

¡збекистон Республикаси Президенти ³узуридаги Давлат ва жамият ºурилиши Академияси. Тел. 2398900; 232-62-92

Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамияти, Буюк турон кўчаси, 30-уй.  Тел. 233-     236-55-79


СЎЗ БОШИ

Ҳаёт ҳақиқати шундан далолат берадики, дунёдаги барча билим ва тажрибалар, сўз, тушунча, тасаввур ҳамда хулосалар бевосита ё билвосита инсон фаолияти билан боғлиқ ҳолда вужудга келади, ривожланади, бойиб, такомиллашиб боради ёхуд аксинча – эскириб, умрини ўтаб, заволга юз тутади. Айни пайтда шундай бир буюк ҳодиса борки, у токи одамзотнинг онгли ҳаёти мавжуд экан, ҳеч қачон завол билмайди. Шунинг учун ҳам уни ўта ноёб – феноменал ҳодиса деб атаймиз. Бу – соғлом фикрлайдиган, эзгу орзу-умидлар билан яшайдиган инсон ва жамият томонидан ҳамма замонларда ҳам қадрланиб келган маънавиятдир.

Дарҳақиқат, башарият ўз ақлини таниганидан, руҳ ва вужуднинг фарқини, ҳаёт маъносини, эзгуликнинг моҳиятини англаганидан буён маънавият унга доимий ҳамроҳ бўлиб келмоқда. Бамисоли буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийнинг қаҳрамони Фарҳод афсонавий кўзгуга қараб, ўз тақдирини олдиндан кўра олганидек, инсон ҳам маънавият орқали тарихни, бугунги куни ва келажагини тасаввур қилиш, баҳолаш ва шу тариқа зарур сабоқ ва хулосалар чиқариш имконига эга бўлади.

Маълумки, собиқ иттифоқ даврида тоталитар тузум манфаатлари асосий ўринга қўйилиб, инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари, шаъни ва ғурури иккинчи даражали нарсаларга айланиб қолган эди. Жумладан, миллий маънавият тушунчаси ҳам асл маъно-мазмуни ва ва аҳамиятини йўқотиб, унутилишга маҳкум қилинган эди. Охир-оқибатда маънавият деганда, инсонни – инсон, миллатни – миллат қиладиган, уларнинг қадр-қиммати ва ўзлигини белгилайдиган, асрлар давомида бир бутун тизим сифатида шаклланиб, ривожланиб келган ҳодисани эмас, балки инсонга хос айрим ахлоқий фазилатлар, туйғу ва кечинмалар тушунилар эди, холос. Яъни маънавият ўта тор тушунчага айлантирилиб, унинг ўрнини шўро мафкурасининг сохта ғоя ва шиорлари эгаллаб олган эди. Кўпчилик ижтимоий фан намоёндалари ҳам маънавиятни алоҳида ва серқирра ҳодиса сифатида эмас, балки оддий ахлоқий тушунчалар тарзида тадқиқ ва тарғиб қилиш керак, деган қарашга кўникиб, одатланиб қолган эди. Ҳолбуки, бундай юзаки ёндашув билан чуқур тарихий, назарий ва амалий асосларга эга бўлган маънавият ҳодисасини бутун мазмун-моҳияти ва кўлами билан англаб, яхлит ва тизимли асосда ўрганиб бўлмас эди.

Мустақилликка эришганимиздан сўнг юртимизда инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб биладиган янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш масаласи қанчалик долзарб ва муҳим вазифага айланган бўлса, маънавият ҳақидаги қарашларни ҳам бутунлай ўзгартириш, бу борада замон талаб қилаётган азалий мезонларни, бу ноёб ҳодисанинг асл маъно-мазмуни, ижтимоий аҳамиятини тиклаш ҳам ўткир заруратга айланди. Бундай кенг қамровли масалаларни Президентимиз Ислом Каримов ўз асарларида назарий ва амалий жиҳатдан ҳар томонлама чуқур асослаб берди. Шу боис истиқлол йиллари биз учун ҳаётнинг барча соҳаларидаги янгиланиш ва ўзгаришлар билан бирга, том маънодаги маънавий тикланиш ва юксалиш даври бўлди.

Айниқса, маънавият ҳақидаги тасаввур ва тушунчаларимизнинг илмий-назарий асосларини мустаҳкамлаш, бу борадаги қараш ва хулосаларни янгилаш, янада юксак босқичга кўтаришда Юртбошимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китоби ғоят муҳим аҳамият касб этди. Чунки бу китобда маънавият ҳодисаси аввало тарих ва бугунги кун, инсон, халқ ва миллат категориялари, миллий ҳамда умумбашарий қадриятлар, анъаналар, ижтимоий институтлар билан узвий боғлиқ ҳолда чуқур таҳлил қилиниб, унинг тўлақонли таърифи, тушунчалар тизими, асосий тамойиллари концептуал асосда ёритиб берилди. Бу асардаги теран фикр-мулоҳазалар, методологик қарашлар, назарий ва амалий хулосалар туфайли биз бугун маънавиятни башарият ҳаётида беқиёс ўрин тутадиган, замоннинг талаб ва мезонларига қараб янги-янги имкониятлари очилиб, енгилмас кучга айланиб борадиган ноёб ҳодиса, яхлит бир тизим сифатида тасаввур қилмоқдамиз.

Табиийки, буларнинг барчаси ана шу бой назарий-методологик манба асосида маънавиятни тарихий, фалсафий, культурологик нуқтаи назардан атрофлича ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга кўтаришни тақозо этади. Аввало бу соҳадаги мавжуд билим ва тушунчалар базасини системалаштириш маънавият соҳасидаги илмий-амалий ишларимиз самадорлигини оширишнинг асосий шарти ва гарови бўлиши шубҳасиз. Албатта, илм-фан тажрибаси ва амалиётидан келиб чиққан ҳолда, бундай муҳим вазифани амалга оширишда зарур сўз, атама, ибора ва тушунчаларни тўплаб, уларнинг маъносини шарҳлаш, яъни махсус луғат яратиш катта аҳамиятга эга. Чунки илм-фанда бирон-бир соҳани ўрганиш, унинг ўзига хос хусусиятларини тушуниш ва англаш биринчи навбатда ҳар қандай тушунчанинг калити бўлган сўз ва атамаларни ўзлаштиришдан бошланади. Бинобарин, сизнинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган ушбу “Маънавият” қисқа изоҳли луғати ҳам ана шундай талабларни инобатга олган ҳолда тайёрланди.

Барчамизга маълумки, маънавият – серқирра, ғоят кенг ва мураккаб ҳодиса. Унга дахлдор сўз ва тушунчаларнинг барчасини бр луғат доирасида изоҳлашнинг имкони йўқ, албатта. Шунинг учун ҳам мазкур луғатни тузиш ва тартиб беришда, тегишли сўз, атама ва ибораларни шарҳлашда Президент Ислом Каримов асарларида, хусусан, “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида баён қилинган концептуал фикрлар, таъриф ва хулосалар асос қилиб олиниб, муаллиф томонидан тилга олинган, таҳлил этилган асосий тушунча ва тамойиллар изоҳига алоҳида эътибор қаратилди.

          Маълумки, ўзбек луғатшунослик мактаби ўзининг қадимий анъаналари, бой тажриба мактабига эга. Айниқса, мустақиллик йилларида, она тилимиз том маънода давлат тили мақомига эга бўлганидан сўнг, бу соҳа ривожида ҳам туб бурилишлар юз берди. Жумладан, 12 жилдлик “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 5 жилддан иборат “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” сингари йирик ҳажмли илмий тадқиқотлар яратилди. Шу билан бирга, “Фалсафа” қомусий луғати, “Ислом” қомусий луғати,  “Ўзбекистон юридик энциклопедияси”, “Мустақиллик” изоҳли луғати, “Миллий истиқлол ғояси” изоҳли луғати каби асарлар нашр қилинди. Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу луғатни тайёрлашда мазкур манбалардан, шунингдек, хорижлик олим ва мутахассисларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларидан фойдаланилди.

          Мазкур китоб маънавиятдек серқирра ҳодисани ўрганишга бағишланган дастлабки луғат сифатида тайёрлангани учун унда келгусида янада такомиллаштириш талаб этиладиган жиҳатлар, баҳсли ўринлар, айрим камчиликлар ҳам бўлиши табиий, албатта. Халқимизнинг маънавий савиясини янада юксалтириш йўлида жонкуярлик кўрсатаётган зиёлиларимиз, ушбу соҳада билим ва тажрибага эга бўлган олим ва мутахассислар, кенг жамоятчилик бу борада ўзининг холис фикр-мулоҳазаларини билдирадилар, деб умид қиламиз.

 

 

 


                                   ШАРТЛИ ҚИСҚАРТМАЛАР

 

а.                      –          аср

араб.                –          арабча

б-н                   –          билан

ва б.                 –          ва бошқа

ва ҳ.к.              –          ва ҳакозо

ва ш.к.             –          ва шу каби(лар)

илм. тад.          –          илмий тадқиқот(лар)

ин-т                  –          институт

лот.                   –         лотинча

мас.                   –         масалан

маъ-ят               –         маънавият

маън-й              –        маънавий

маър-й               –        маърифий

наз-я                  –        назария

наз-й                  –        назарий

тахм.                  –        тахминан, тахминий

ФА                     –         Фанлар академияси

фал.                   –         фалсафа

фал-й                 –        фалсафий

форс-т.              –         форс-тожикча

франц.               –         француз, французча

юн.                     –         юнонча

рус.                    –          русча

Ўз-н                   –          Ўзбекистон

ЎзР                    –          Ўзбекистон  Республикаси

Ў.О.                   –          Ўрта Осиё

М.О.                  –           Марказий  Осиё

мам-т                –           мамлакат

ҳиж.                   –           ҳижрий

ҳоз.                     –           ҳозирги

ш.у.                    –           шунинг учун

ш.саб.                –            шу сабабли

ш-дек                 –           шунингдек

ўзб.                    –            ўзбек, ўзбекча

мад-т                 –            маданият

мад-й                 –            маданий

н.назар              –            нуқтаи назар

хус-ят                –            хусусият

қад.                    –            қадимги

жам-т                 –            жамият

т.                        –             тушунча

урф-о.                –             урф-одат

ижт-й                 –             ижтимоий

иқт-й                  –             иқтисодий

рив-ш                 –             ривожланиш

тарақ-т               –             тараққиёт

мун-т                  –             муносабат

хус-н                  –             хусусан

ТВ                       –            телевидение

А

Б

В

Г

Д

Е

Ё

Ж

З

И1

И2

К

Л

М1

М2

М3

М4

Н

О

П

Р

С

Т1

Т2

У

Ф

Х

Ч

Ш

Э

Ю

Я

Ў

Қ

Ғ

Ҳ

 

СЎНГГИ СЎЗ


МУНДАРИЖА

      Абад …………………………………………………………………………………………………………………………. 5

Абадий қадриятлар

Абсолют (мутлақ) руҳ ва абсолют ғоя .

Абсурд

Авангардизм .

Авесто.

Авлиё

Авлод

Авлодлараро ворислик.

Автаркия .

Авторитар онг

Авторитаризм

Авторитет

Авф

Агностицизм

Агрессив хулқ

Агрессия

Адаб

Адабиёт

Адабий-маданий мерос

Адабий тил

Адаптация

Адиб

Адоват

Адолат

Адолат тамойили

Адолатпарварлик

Адолатсизлик

Аёл

Аёллар ҳуқуқи

Аймоқ

Аксиология

Алифбе

Алкоголизм

Алла

Аллоҳ таоло

Алогизм

Алтруизм

Аморализм

Анархизм

Анархия

Андиша

Анжуман

Анимизм

Антагонизм

Антропогенез

Антропологизм

Антропоморфизм

Анъана

Апатия

Араз (аразламоқ)

Арбоб

Аргумент

Аристократия

Архаизм

Асар

Аскетизм

Аския

Асос

Асосий қонун

Асотир

Атеизм

Атрибут

Атроф-муҳитни асраш

Афоризм

Афсус

Аффект

Ахборот

Ахборот назарияси

Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги

Ахборотлашган жамият

Ахборотлаштириш

Ахлоқ

Ахлоқ тузатиш ишлари

Ахлоқ тузатиш муассасалари

Ахлоқий ақидалар

Ахлоқий идеал

Ахлоқий маданият

Ахлоқий тарбия

Ахлоқий тафаккур

Ахлоқий фазилатлар

Ақида

Ақидапарастлик

Ақл

Ақлий ва жисмоний меҳнат

Аҳиллик

Аҳолининг руҳи ва кайфияти

Бадгумонлик ………………………………………………………………………………………………………….103

Бадиий адабиёт

Бадиий ижод

Бадиийлик

Бадфеъллик

Базм

Байрам

Байроқ

Бардош

“Баркамол авлод орзуси”

Баркамоллик

Барқарорлик

Баттол(лик)

Бахиллик

Бахт

Бачкана(лик)

Бақо ва фано

Бағрикенглик

Бағритошлик

Бебурдлик

Безорилик

Бемеҳрлик

Беодоблик

Бепарволик

Бефарқлик

Беғамлик

Беғаразлик

Бидъат

“Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз”

“Биз танлаган йўл — демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли”

“Биздан озод ва обод ватан қолсин”

Бизнес маънавияти

Билим

Билиш

Биоэтика

Бир ёқлама тафаккур

Бирдамлик

Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ)

Бихевиоризм

Бозор

Бозор иқтисодиёти

Бозор иқтисодиётига ўтиш

Бозор ислоҳотлари

Борлиқ

Ботин

Бошқарув маданияти

Бошқарув маънавияти

Буддизм

Бунёдкорлик

Бунёдкорлик йўлидан

Бурч

Буюк давлатчилик шовинизми

Бюрократия

Бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилиш

Бўш вақт

Бўшлиқ

Бўҳтон

Вазминлик…………………………………………………………………………………………………………….. 175

Вайронкор ғоялар

Вандализм

Варварлик

Ватан

Ватан манфаати

Ватан равнақи

“Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз”

“Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир”

Ватанпарварлик

Ватанфурушлик

Вафо(дорлик)

Вақт

Ведалар ва упанишадлар

Вестернизация

Виждон

Виждон эркинлиги

Витализм

Волюнтаризм

Ворислик

Гармония………………………………………………………………………………………………………………….207

Гегемонизм

Гедонизм

Гелиоцентризм

Гендер

Генеалогия

Генетика

Генофонд

Геноцид

Геосиёсат

Геоцентризм

Геронтология

Гиёҳвандлик (наркомания)

Гилозоизм

Гимнастика

Глобаллашув

Гностицизм

Гуманизм

Гуманизм ғоялари

Гўзаллик

Давлат……………………………………………………………………………………………………………………237

Давлат байроғи

Давлат — бош ислоҳотчи

Давлат герби

Давлат гимни

Давлат мустақиллиги рамзлари

Давлат тили

Давр

Дадаизм

Даоцизм

Даража

Даҳо (даҳолик)

Дезинформация(лаш)

Деизм

Демагогия

Демография

Демократик институтлар

Демократик тамойиллар

Демократия

Демократия экспорти

Демократиянинг маънавий-маърифий жиҳатлари

Депутат

Депутат этикаси

Детерминизм ва индетерминизм

Диалектика

Диёнат

Дил (жон, қалб, юрак, кўнгил)

Дилозорлик

Димоғдорлик

Дин

Дин фалсафаси

Диннинг ижтимоий вазифаси

Диний бағрикенглик

Диний экстремизм

Диний қараш

Диний ғоялар

Динлараро муносабатлар

Диққат

Дискриминация

Догматизм

Доктрина

Дуализм

Дунё

Дунёвий ғоя

Дунёнинг илмий манзараси

Дунёнинг мафкуравий манзараси

Дунёқараш

Дунёқарашнинг ўзгариши

Дўзах

Дўстлик

Дўстлик ва ҳамкорлик руҳи

Енгилтаклик…………………………………………………………………………………………………………..290.

Етимлик

Ёвузлик………………………………………………………………………………………………………………….292

Ёлғизлик

Ёмон хулқ

Ёмонлик

Ёшлар

Жавобгарлик………………………………………………………………………………………………………… 296

Жавонмардлик

Жадидчилик

Жазо

Жамият

“Жамиятимиз мафкураси халқни — халқ, миллатни —миллат   қилишга хизмат этсин”

“Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни  чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир”

Жамиятни глобал ахборотлаштириш

Жамоа(вийлик)

Жамоат тартиби

Жамоатчилик фикри

Жаннат

Жараён

Жаргон

Жасорат

Жаҳолат (жаҳл, жоҳил)

Жаҳон маданияти

Жиноят

Жинсий бузуқликлар

Жинсий тарбия

Жон

Жосуслик

Закот ……………………………………………………………………………………………………………………..329

Замонавийлик

Зарар

Зарарли одатлар

Зарарли таъсирлар

Зарарли ғоялар

Зардуштийлик

Зеҳн

Зиёли

Зиёли масъулияти

Зино

Зоҳир

Зукко

Зулм

Зўрлик

Идеал………………………………………………………………………………………………………………….. 348

Идеализм

Идрок

Иерархия

Ижод

Ижодий тафаккур

Ижтимоий идеал

Ижтимоий муносабатлар

Ижтимоий муҳит

Ижтимоий-сиёсий ғоялар

Ижтимоий тарбия

Ижтимоий фаоллик

Ижтимоий қатлам

Ижтимоий қонуният

Ижтимоий ҳамкорлик

Ижтимоий ҳаракат

Ижтимоийлашув

Иззат-нафс

Иккиюзламачи(лик)

Иллюзия

Илтифот

Имиж

Имижеология

Иммунитет

Имон

Императив ахлоқ

Империя

Империяча тафаккур

Индивидуализм

Инквизиция

Инсон

Инсон гўзаллиги

Инсон манфаатлари

Инсон маънавияти

“Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият”

Инсон шаъни

Инсон эмансипацияси ғояси

Инсон қадри

Инсон қалби ва онги учун кураш

Инсон ҳуқуқлари

Инсонийлик

Инсонпарварлик

Инсонпарварлик ёрдами

Инсоф

Инсофсиз(лик)

Инстинкт

Интеллект

Интеллектуализм

Интеллигенция

Интернационализм

Интернет

Интизом

Интуитивизм

Интуиция

Инъикос

Инқилоб

Инқироз

Ирода

Ирода бақувватлиги

Ирода эркинлиги

Иродасизлик

Иррационализм

Ирфон

Ирқ

Ирқчилик

Исбот

Ислом

Ислоҳот

Исрофгарчилик

Истеъдод

Истибдод

“Истиқлол ва маънавият”

Итоат(корлик)

Итоатсизлик (бўйсунмаслик)

Ифлослик

Ифтихор

Иффат(лилик)

Ишонч

Иқтидор

Иқтисодиёт

Иқтисоднинг маънавий қирралари

Кайфият………………………………………………………………………………………………………………….481

Калом

Камолот

Камтарлик

Касб одоби

Касб малакаси

Касбий маданият

Кийиниш маданияти 

Китоб

Комил инсон

Компетентлик

Компьютер маданияти

Конвенционализм

Консерватизм

Конституция

Конституциявий бурч

Конституционализм

Конформизм

Коррупция

Космополитизм

Критицизм

Ксенофобия

Кутубхона

“Кучли давлатдан  – кучли жамият сари”

Кўнгилчанлик

Кўппартиявийлик

Кўргазма

Кўролмаслик

Кўчирмачилик

Лаганбардор……………………………………………………………………………………………………………. 526

Лаёқат

Латифа

Лақмалик

Либерализм

Лирика

Лотин алифбоси

Лоқайдлик

Лўттибозлик

Маданий антропология…………………………………………………………………………………………….541

Маданий бойликлар

Маданий ислоҳот

Маданий мерос

Маданий-ғоявий экспансия

Маданият

Маданият ва маънавият ўчоқлари

Маданият фалсафаси

Маданиятсизлик

Мадҳия

Мажбурият

Мажбурлаш

Мазохизм

Маиший турмуш

Маишат(бозлик)

“Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида”

Манипуляция

Мания

Манманлик

Мансабпарастлик

Мантиқий фикрлаш

Манфаат

Манқурт(лик)

Маргинал вазият

Маргинал шахс

Мардлик

Маросим

Масъулият

Матбуот

Матбуот эркинлиги

Матонат

Матриархат

Мафкура

Мафкура эволюцияси

Мафкура яккаҳокимлиги

Мафкуравий беқарорлик

Мафкуравий бўшлиқ

Мафкуравий вазият

Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви

Мафкуравий иммунитет

Мафкуравий марказлар

Мафкуравий мақсад

Мафкуравий муаммолар

Мафкуравий  плюрализм

Мафкуравий полигон

Мафкуравий профилактика

Мафкуравий сиёсат

Мафкуравий тажовуз

Мафкуравий тамойиллар

Мафкуравий тарбия

Мафкуравий тасаввур

Мафкуравий таъсир

Мафкуравий таҳдид

Мафкуравий тизим

Мафкуравий  толерантлик (бағрикенглик)

Мафкуравий хавфсизлик

Мафкуравий қуроллар

Мафкуранинг функциялари

Машварат

Маъмурлик

Маънавий бойликлар

Маънавий бузғунчилик

Маънавий бурч

Маънавий ворислик

Маънавий жасорат

Маънавий заифлик

Маънавий зарар

Маънавий идеал

Маънавий иллатлар

Маънавий ишлаб чиқариш

Маънавий йўқотишлар

Маънавий маданият

Маънавий мерос

Маънавий-маърифий ишлар

Маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлиги

Маънавий поклик

Маънавий тажовуз

Маънавий тарбия

Маънавий тарғибот-ташвиқот

Маънавий таъсир

Маънавий тубанлик

Маънавий фазилатлар

Маънавий хавфсизлик

Маънавий эҳтиёжлар

“Маънавий юксалиш йўлида”

Маънавий янгиланиш

Маънавий ўзликни англаш

Маънавий қадриятлар

Маънавий қарамлик

Маънавий ҳаёт      

Маънавийлик ва моддийликнинг уйғунлиги

Маънавият

Маънавият асослари

Маънавият ва дин

Маънавият ва иқтисод

Маънавият ва маърифат уйғунлиги

Маънавият ва сиёсат

Маънавият категориялари

Маънавият тарғиботчиси

Маънавият қонунлари

Маънавиятни шакллантирадиган мезонлар

Маънавиятнинг анъанавийлиги ва тадрижийлиги

Маънавиятнинг бошқарувда намоён бўлиши 

Маънавиятнинг индивидуал шакллари

Маънавиятнинг миллий асослари

Маънавиятнинг тарихий илдизлари

Маьнавиятнинг тарихийлиги ва замонавийлиги

Маънавиятшунослик

Маърифат

Маърифатли инсон

Маърифатпарварлик

Мақсад

Мақол

Маҳалла

Маҳаллийчилик

Медитация

Менталитет

Мерос

Механицизм

Меъёр

Меҳмон

Меҳмондорчилик одоби (қоидалари)

Меҳмондўстлик

Меҳнат интизоми

Меҳнат эстетикаси

Меҳнатсеварлик

Меҳр

Меҳрибонлик

Миллат

Миллатлараро мулоқот маданияти

Миллатлараро тотувлик

Миллатнинг қадр-қиммати

Миллатпарварлик

Миллатчилик

Миллий анъаналар

Миллий биқиқлик,

Миллий бойлик

Миллий давлатчилик

Миллий истиқлол мафкураси

“Миллий истиқлол мафкураси — халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир”

Миллий ифтихор.

Миллий-маданий марказлар

Миллий манфаатлар

Миллий масала

Миллий менталитет

Миллий мерос

Миллий  муносабатлар

Миллий мафкура

Миллий маънавий тикланиш

Миллий-маънавий қадриятлар

Миллий-маънавий қиёфа

Миллий маънавият

Миллий онг

Миллий руҳ

Миллий ғоя

Миллий ғурур

Миллийлик

Мистицизм

Миф

Монотеизм

Мотив

Муаллим

Муаллиф(лик)

Муаммо

Музей

Мунофиқ(лик)

Мулк

Мулоҳаза

Муомала

Муомала одоби

Мурожаат,

Муроса

Мурувват

Мустамлакачилик

Мустақил фикр

Мустақиллик

Мустақиллик байрами

Мустақиллик ва эзгулик монументи

Мутафаккир

Муттаҳам(лик)

Муқаддаслик

Муҳаббат

Мўътадиллик

Наврўз…………………………………………………………………………………………………………………… 898

Назм

Нафрат

Нафс

Нацизм

Нодавлат ва жамоат ташкилотлари

Номус

Нописандлик

Нотиқлик

Нутқ

Нутқ маданияти

Нутқ одоби

Обрў ………………………………………………………………………………………………………………………918

Объективизм

Огоҳлик

Одамгарчилик

Одат

Оддийлик

Одоб

Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш

“Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт — пировард мақсадимиз”

Озодлик

Оила

Оила ахлоқи

Оилавий низо

Оилавий тарбия

Оккультизм

Олам

Олифталик,

“Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда”

Оммавий жамият

Оммавий маданият

Она

Оналик бахти

Онг

Онгсизлик

Оптимизм

Орият

Орфеизм

Остона

Ота

Очиққўллик

Оқкўнгиллилик

Оқпадар

Падаркуш ………………………………………………………………………………………………………………..969

Пайғамбар

Пантеизм

Патернализм

Парокандалик

Пацифизм

Педагогика

Плюрализм

Позитивизм

Поклик

Порахўр(лик)

Постиндустриал жамият

Постпозитивизм

Постструктурализм

Прагматизм

Прагматизм эстетикаси

Психоанализ

Психологизм

Психология

Радикализм ………………………………………………………………………………………………………………999

Рамазон

Рационализм

Раҳбар (раҳбарлик, раҳбарият)

Раҳбар маданияти

Раҳбар масъулияти

Раҳбар маънавияти

Раҳбар маҳорати

Раҳмат

Раҳмдиллик

Раҳмoн измига юриш

Реализм

Редукционализм

Ренессанс

Ривожланиш

Риёзат

Романтизм

Ростгўй(лик)

Руҳ

Руҳий олам

Руҳий покланиш

Рўшнолик

Cабр……………………………………………………………………………………………………………………1024

Савоб

Саводсизлик

Садоқат

Салом, саломлашиш

Салоҳият

Самимийлик

Санъат

Санъатшунослик

Сахийлик

Саховат

Саҳиҳ

Cевги

Сенсуализм

Сентиментализм

Сиёсат

Сиёсатшунослик

Сиёсий ва маданий экстремизм

Символ

Символизм

Синкретизм

Синтоизм

Скептицизм

Солипсизм

Сотқинлик

Сохта ғоя

Сохталик

Coғлом авлод

Соғлом мафкура

Соҳибқирон

Субъективизм

Суверенитет

Судхўрлик

Суннийлик

Схоластика

Сциентизм

Сўз эркинлиги

Табиат……………………………………………………………………………………………………………………1067

Табиий борлиқ

Табу

Тавҳид

Тажриба

Тажрибасизлик

Такаббурлик

Такаллуф

Талончилик

Талқин

Тамойил

Таназзул

Танатология

Танбаллик

Танишиш

Таносух

Танқид

Тарбия

Тарих

Тарихий анъаналар

Тарихий воқелик

Тарихий жараёнлар

Тарихий хотира

“Тарихий хотирасиз келажак йўқ”

Тарихийлик

Тарихий ҳақиқат

Тарихни англаш ва қадрлаш

Тарғибот

Тасаввур

Тасаввуф

Тафаккур

Тафаккур тарзи

Ташаббус

Ташаббускорлик

Ташкилий маданият

Ташқи кўриниш

Таъма ва таъмагир(лик)

Тақво

Тақдир

Тақлид

Таҳдид

Текинхўрлик

Тенглик

“Темур тузуклари”

Теология

Терроризм

Технократия

Тил

Тинч-тотув яшаш

Тинчлик ва барқарорлик

Тинчликпарварлик

Тобелик

Токсикомания

Тоталитаризм

Тотемизм

Тотувлик

Тубанлик

Турмуш даражаси

Туҳмат

Уй тутиш одоби…………………………………………………………………………………………………..1167

Уйғониш даври

Улуғворлик

Умидсизлик

Умр йўлдошларнинг муносиблиги

Умуминсоний ахлоқий қадриятлар

Умуминсоний маънавият

Университет

Уруш

Уруғ

Уруғ-аймоқчилик

Урф-одат

Утилитаризм

Утопизм

Уят

Фан……………………………………………………………………………………………………………………….1197

Фанатизм

Фаоллик

Фарзанд

Фаришта

Фатализм

Фашизм

Фаҳм-фаросат

Феминизм

Феноменализм

Фетишизм

Фидойилик

Фикр

Фикр қарамлиги

Фитна

Фисқу-фасод

Фиқҳ

Фожеалилик

Формализм

Фоҳиша(боз)лик

Фузало

Фундаментализм

Футуризм

Фуқаро

Фуқаро маданияти

Фуқаролик

Фуқаролик жамияти

Хавфсизлик…………………………………………………………………………………………………………… 1230

Хаёл

Хайрихоҳлик

Хайрлашиш

Хайрия

Халқ

Халқ даҳоси

Халқ манфаатлари

Халқ маънавияти

Халқ фаровонлиги

Халқаро низолар

Халқчиллик

Характер

Харизма

Хиёнат(кор)

Хокисорлик

Холислик

Хотира

Худбинлик

Худо

Хулқ

Хулқ-атвор маданияти

Хулқ гўзаллиги

Хунуклик

Хурофот

Хусусият

Хушмуомалалик

Хушомадгўйлик

Хушфеъллик

Хўрлик

Чақимчилик………………………………………………………………………………………………………….1273

Чиройлилик

«Чиғатой гурунги»

Шайтон ………………………………………………………………………………………………………………..1278

Шантаж

Шариат

Шарм-ҳаё

Шарқ Ренессанси

Шарқ фалсафаси

Шарқона ахлоқ

Шарқона маданият

Шарқона маънавият

Шафқат

Шафқатсизлик

Шахс

Шахс маданияти

Шахс масъулияти

Шахс маънавий баркамоллиги  мезонлари

Шахс маънавияти

Шахс эркинлиги

Шахсга сиғиниш

Шахсий ахлоқий қадриятлар

Шахсий етуклик

Шахсий намуна

Шахснинг ахлоқий маданияти

Шаҳар

Шаҳарсозлик

Шева

Шижоаткорлик

Ширинсўзлик

Ширк

Шовинизм

Шомонизм

Шуҳратпарастлик

Эвдемонизм………………………………………………………………………………………………………….1316

Эволюция

Эгоизм

Эгоцентризм

Эзгулик

Эзгу интилишлар

Экзистенциализм

Экология

Экспансия

Экстремизм

Эл

Элат

Электорат

Элита

Элчи

Элшунослик

Эмансипация

Эмотивизм

Эмоция

Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш

Энтузиазм

Энциклопедия

Эпос

Эркинлик

Эркпарварлик

Эрксизлик

Эстетика

Эстетик дид

Эстетик лаззатланиш

Эстетик муносабат

Эстетик онг

Эстетик ҳис-туйғулар

Этикет

Этник гуруҳ

Этник жараёнлар

Этногенез

Этномаданият

Этноцентризм

Эътиқод

Эҳтиёж

Эҳтирос

Юзсизлик………………………………………………………………………………………………………………1368

Юксак маънавият – енгилмас куч

Юксак маънавиятсиз келажак йўқ

ЮНЕСКО

Юрт тинчлиги

Янги тафаккур……………………………………………………………………………………………………….1379

Янгиланиш

“Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби”

Яхшилик

Ўжарлик……………………………………………………………………………………………………………… 1388

“Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз”

Ўз-ўзини бошқариш

Ўзини ўзи тарбиялаш

Ўзбек табиати (характери)

Ўзбек тили

Ўзбек халқи

“Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди”

Ўзбек халқининг умумий манфаатлари

Ўзбекистон Конституцияси

Ўзбекистон маданияти

“Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура”

Ўзбекистон тарихи

“Ўзбекистон – ягона ватан”

Ўзбекчилик

Ўзликни англаш

Ўлан

Ўтиш даври

Ўғирлик

Қабоҳат…………………………………………………………………………………………………………………1442

Қадр

Қадрият

Қадрсизланиш

Қайсарлик

Қалб

Қалбаки(лик)

Қаноат

Қариндошлик

Қаҳрамонлик

Қиёмат

Қиёс

Қобилият

Қомусийлик

Қонун

Қонунийлик

Қуръони карим

Қўрқоқлик

Қўрқув

Ғайратлилик………………………………………………………………………………………………………….1464

Ғайриахлоқийлик

Ғайриоддийлик

Ғаламислик

Ғаразгўй(лик)

Ғийбат

Ғоя

Ғоявий бўшлиқ

Ғоявий зиддият

Ғоявий мутаассиблик

Ғоявий парокандалик

Ғоявий тажовуз

Ғоявий турғунлик

Ғоявий қарамлик

Ғоясизлик

Ғурур

Ҳадис ………………………………………………………………………………………………………………….1492

Ҳаё

Ҳаёт

Ҳаёт мазмуни

Ҳаёт фалсафаси

Ҳаётий манфаатлар

Ҳаётнинг давомийлиги

Ҳалоллик

Ҳамдардлик

Ҳамият

Ҳамкорлик

Ҳамфикрлик

Ҳаром

Ҳасад

Ҳашар

Ҳаяжон

Ҳақ

Ҳақиқат

Ҳақорат

Ҳақсизлик

Ҳидоят

Ҳиммат

Ҳикмат

Ҳиссиётлар

Ҳожатбарорлик

Ҳомий(лик)

Ҳурмат

Ҳурфикрлилик

Ҳушёрлик

Ҳуқуқий маданият

Ҳуқуқий онг

Ҳуқуқий тарбия

 

СЎНГГИ СЎЗ…………………………………………………………………………………………………….1535

МУНДАРИЖА…………………………………………………………………………………………………..1536

 

Тошкент, Маънавият нашриёти. 2009 йил 

Бўлишинг: