Байрам “табриги”!

Ўткир Қаламтебратар

1906 йил 27 июнда Исмоил Обилий бошчилигидаги бир гуруҳ тараққийпарварлар томонидан дастлабки миллий нашр — “Тараққий” газетасига асос солинди. Унинг асосий мақсади, миллат онгини уйғотиш, муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиқиш, юлғичлар, каззоблар, муттаҳамларни фош этиш эди…

Мустақилликдан кейин айнан мазкур газетанинг дастлабки сони нашр этилган кун Ўзбекистонда қаламкашларнинг касб байрами деб эълон қилинди. Аммо аслида бизда журналистика тараққиёти ўша “Тараққий” мажбуран ёпиб қўйилган пайтдан бошлабоқ (газетанинг фақат 19 та сони чиқишга улгурган) тўхтади!

Шу пайтгача бизда том маънода мустақил, одамларни янгича фикрлашга ундайдиган ОАВ шаклланмади. Фақат номлар ўзгарди. “Ёш ленинчи” — “Туркистон”, “Совет Ўзбекистони” — “Ўзбекистон овози” ва ҳ.к. бўлди. Аммо мазмун ва фикрлар ўша-ўша — қизиллигича, қуллигича, қарамлигича қолди.

Кўринишидан, бу ҳол ҳали давом этади. Қачонгача, дейсизми? Балки соҳада “назорат” ва “мажбурий обуна” деган иллатлар йўқолмагунча, балки майдонга “қўғирчоқ” эмас, ҳақиқий сиёсий партиялар келиб, улар ўртасида соғлом рақобат вужудга келмагунча, балки “Олтин қалам”га ўхшаш танловларда фақат маддоҳлар танлаб олинмай, ҳақиқий журналистлар меҳнати эътироф этилмагунча давом этар…

Балки муҳаррирларнинг кўкрак қафасини ёриб, унга ЮРАК деб аталмиш органни трансплантация қилиш керакдир, балки МТРК деган “муқаддас” даргоҳни икки-уч марта экранга чиқиб, кейин ўртакашлик қиладиган “журналистлар”дан, таҳририятларни эса халқ муаммоларни ўрганиш ўрнига, аптека ёки заводга бориб, халқумини нопок йўллар билан тўлдиришни ўйлайдиган муттаҳамлардан тозалаш зарурдир… Билмадим.

Э, йўқ, кечирасиз, ўтган вақт мобайнида айрим ўзгаришлар ҳам бўлган экан. Масалан, интернет нашрлар чет эл сайтларидан таржима қилиб, хабар жойлаштириш тажрибасини “пухта” эгаллашди, айрим сариқ газеталар ўз саҳифасини фақат кроссвордлар билан тўлдиравермасдан, масалан хонандаларнинг асосан қайси хорижий маркадаги ич кийимга “мурожаат қилиши” ҳақида ҳам ёза бошлади.

Ишқилиб, “тараққиёт” белгилари ҳам йўқ эмас…

Сал қолса, табрик эсимдан чиқаёзибди. Мен журналист эмасман. Аммо атрофимда, яқинларим орасида ҳақиқатни қўрқмай айта оладиган, биргина мақоласи ёки кичиккина пости билан жамоатчилик фикрини уйғота оладиган дўстларим, фидойи журналистлар, блогерлар, фейсбукдошларим йўқ эмас. Ана шу инсонларга қарата айтадиганим — касб байрамингиз муборак бўлсин, қалам тутишга ундаган қалбингиз фақат ҳақиқатни, ҳалолликни ва адолатни тараннум этсин!

Байрам "табриги"!1906 йил 27 июнда Исмоил Обилий бошчилигидаги бир гуруҳ тараққийпарварлар томонидан дастлабки миллий …

Posted by Ўткир Қаламтебратар on Monday, June 26, 2017

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пахтада бедарак йўқолган фермернинг жасади 5 кундан сўнг зовурдан топилди

Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги Шарқобод қишлоғида яшаган Даврон Давронбеков Риштон туманидаги пахта териб юрган жойидан 11 октябрь куни бедарак йўқолганидан сўнг 5 кун ...

Мен ўғри эмасман, қарздорман

Мен Фурқат Мусиндифов Зомин туманидаги МТМда оддий ишчи бўлиб  ишлайман. Жорий йилнинг 8 июнь куни ҳамкасбим Насиба Давирбоевадан 6 000 000 миллион (олти миллион) сўм қарз ...

Кам ухлаб, тиниқиб уйғонишнинг йўлини биласизми?

Тўйиб ухламаслик — замонавий инсоннинг асосий муаммоларидан бири. Жадал ҳаёт тарзи сабаб кеч уйқуга ётиб, эрта уйғонамиз. Ёшликда бунинг уддасидан қийинчиликсиз чиқиш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400