Муҳаммаджон Рашидов 2 ойлик бўлмай вафот этди

Фото: Шаҳноза Ҳамидова

Қашқадарёлик Муҳаммаджон Рашидовнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

14 май куни туғилган, июнь ойи охиридаги операциядан сўнг «вафот этди» дея оиласига қайтариб берилган, аммо майит ювувчининг қўлида «жонланган» Муҳаммаджон Рашидов 11 июлга ўтар кечаси жон берган.

Ушбу чақалоқ ҳақида илк бор 6 июль куни хабар пайдо бўлганди. Муҳаммаджоннинг бувиси — Наргиза Қурбонова берган маълумотларга кўра, 14 май куни туғилган чақалоқнинг аҳволи 16 май куни ёмонлашган.

Муваффақиятсиз даволаниш жараёни бир ойдан зиёд давом этган — турли шифокорларнинг бир-биридан фарқли ташхислари асосида берилган ҳар хил дори воситалари чақалоқнинг аҳволини яхшилаш ўрнига оғирлаштирган, қорни эса шишиб кетган.

Муҳаммаджоннинг аҳволи жуда оғирлашиб қолганидан сўнг, 10 июнь куни уни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази жонлантириш бўлимига «Марказий нерв тизимининг перинатал зарарланиши. Чақалоқлар гемолитик касаллиги. Ҳомила ичи инфекцияси» ташхиси билан қабул қилишган.

Тиббиёт маркази ёнидаги поликлиникадаги шифокор эса чақалоқни биринчи марта кўриб, унга орқа томондан дори юборган ва чақалоқнинг саломатлигидаги муаммо аслида унинг орқа ичаги қайрилиб қолгани билан боғлиқ эканини маълум қилган. «Ичаги қайрилган экан-ку, операция қилиш керак», — деган шифокорлар. Чақалоқнинг онаси ва бувиси операцияга розилик билдирган.

Чақалоқ 28 июнь куни Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида операция қилинган, операциядан сўнг «вафот этган» дея оиласига қайтарилган, жанозаси вақтида «жонланган».

Сўнг шу куннинг ўзида касалхонага қайтариб олиб келиниб, интернетда бу ҳақда маълум бўлгунига қадар шароитлари етарли бўлмаган палатада парваришланган.

Муҳаммаджон билан боғлиқ вазият ОАВ ва интернетда маълум қилинганидан сўнггина (6 июлдан бошлаб), у тўлиқ таъминотга олинган. Чақалоқ Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг алоҳида, кондиционерли хонасига кўчирилган, бир шифокор, бир ҳамшира ва бир санитар бириктирилган.

Унинг аҳволи билан танишиши учун республиканинг бошқа ҳудудларидан, жумладан, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидан мутахассислар Қаршига етиб келган.

Бу орада, 7 июль куни Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Наргиза Қурбонованинг 6 июль куни берилган баёнотига зид баёнот билан чиқиш қилди. Бошқармадагилар чақалоққа жавоб берилганида (28 июнь куни), у тирик бўлганини иддао қилишган.

Шу билан биргаликда, ахборотда чақалоқнинг операцияси 28 июнь куни соат 17:00да бошланиб, соат 18:50да тугагани, чақалоқ соат 19:40да шифохонадан олиб кетилгани, икки соатча вақт ўтиб, соат 22:30—23:00ларда қайтариб олиб келингани айтилган.

«Шифокорларнинг барча амалий чораларни кўришига қарамасдан бемор аҳволи оғир бўлган. Жарроҳ ушбу мураккаб вазиятни беморнинг қариндошларига тушунтирган. Шундан сўнг беморнинг бувиси болани уйга олиб кетмоқчи бўлади. Шифокорларнинг рухсат бермаслигига қарамай, тилхат асосида 28 июнь куни соат 19:30 да бемор Муҳаммад Рашидовни уйга олиб кетган», дейилган бошқарма маълумотида.

Наргиза Қурбонова эса буни инкор этади.

«Мен ўз неварамга душман эмасман-ку! Тирик деса, қандай қилиб уйга олиб кетардим?! Тирик бўлса, қариндошларни тўплаб, гўр қаздириб, майит ювувчини чақириб ўтираманми? «Вафот этди, ҳаракатингизни қилинг», дегани учун олиб кетдим. Тилхат ёздириб олишди. Операциядан аввал ҳам тилхат ёздириб олишган эди», дейилган бувининг маълумотида.

«Неварамнинг бундай бўлишига шифокорларнинг нотўғри ташхиси, Муҳаммаджонни даволашда пайсалга солиш ва сансоларликка йўл қўйишлари сабабдир. Мен тақдирга кўниб бўлдим, аммо бошқаларнинг фарзандлари, жигарпоралари мана шундай ҳолатга тушмасин, шифокорлар ўз касбларини сидқидилдан бажарсин дейман…», деган буви.

Бу воқеа Ўзбекистонда тиббиёт тизими оғир аҳволга туш(ирил)ганини яна бир бор исботлади. Бу воқеа, Муҳаммаджоннинг бувиси айтганидек, бошқа такрорланмаслиги учун тегишли ишлар олиб борилишига, муаммолар чуқур ўрганилиб, бартараф этилишига умид қилинади.

«Кун» таҳририяти Муҳаммаджон Рашидовнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

http://kun.uz/news/2017/07/11/muammadzon-rasidov-2-ojlik-bulmaj-vafot-etdi-ulim-sababi-notugri-tashis

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бермаган гази учун 5 000 000 сўм тўлашга мажбур қилишаяпти”

  "Йўқ жойдан газ учун беш миллион сўм тўлашга мажбур қилишаяпти" 0:00:59 0:00:00/0:00:59 ▶ Бевосита линк "Самарқанд вилоят, Пастдарғом тумани Чархин қўрғонида газ ...

“оғир аҳволдаги отахонни врачлар эътиборсиз қолдирди”

  Самарқанддан келган видео 0:00:56 0:00:19/0:00:56 ▶ Бевосита линк "Мен Самарқанд шаҳриданман. Куни-кеча Самарқанд шаҳар касалхонасига ишимиз тушиб қолди. Оқ халат ...

Йўлларни таъмирлашга давлатнинг қурби етмайдими?

  Ўзбекистонда йўлларнинг сифати қачон яхшиланади 0:00:38 0:00:00/0:00:38 ▶ Бевосита линк "Сизларга йўлланган видеода Тошкент-Самарқанд трассасининг аҳволини кўринг. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400