“Президентнинг гапларига қарамай, 16 минг сўм турадиган дорини 145 мингга сотишмоқда”

 

“Тошкентдаги дорихоналарда 16 минг сўм турадиган “Гепарин” дорисини менга 145 мингга сотишди. Россияда ишлаб чиқарилгани эса, 40 минг сўм туради. Аммо, бу “Ника-Фарм” хоҳлаган нархини қўймоқда. Нархларни назорат қиладиган ишонч телефонига боғлансам, натижа бўлмади. Дорини олган дорихона билан боғлансам, улар “нархларни “Ника-Фарм” ўзи қўяди”, деб жавоб берди.

16 минг сўмлик дорини шунча пулга олганим алам қилди. Шу дори яна керак бўлди. Бошқа дорихонага кирсам, 15 минг сўмга сотмоқда. Кейин билдимки, “Ника-Фарм” қандайдир бошқа дорихоналардан фарқ қилар экан.

Ахир президентимиз “чет элдан қимматга дори олиб келгандан кўра, ўзимиздан чиқсин”, дедиларку?! Ўзимиздан чиқаётган дориларни эса юқоридаги фирма 10 баробар қиммат сотмоқда. “Ўзимиздан чиқаётган дориларни нархи паст бўлсин”, деб нутқ сўзлагандилар Президентимиз.

“OXYMED” савдо белгиси остида шаҳарда дорихоналар кўпайган, “OXYMED” номли дорихоналар “Ника-Фарм” билан чамбарчас боғлиқ”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-dori-darmon/28627083.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“йўлланма олганимга қарамай¸ раҳбарлар ҳамон ишлашга қўймаяпти”

  "Тошкент вилояти Бекобод шаҳриданман. Мен виртуал қабулхонага бир неча маротаба тиббиёт соҳасида иш сўраб мурожаат этган эдим. Ниҳоят, вилоят Соғлиқни сақлаш ...

Юртимизда чаласаводлар кўпаймоқда, энди келажагимиз нима бўлади?

Мен 1984 чи йилда туғилганман, Наманганинг энг яхши мактабларида ўрта маҳсус таълим олганман, мен билан бирга 14та одам битирган, у болларни ичида 4 киши илмга қизиққан, ...

Қор бору спортчи йӯқ

Кеча Жанубий Кореянинг Пёнчанг шаҳрида ХХIII қишки Олимпиада ўйинларининг расман очилиш маросими бӯлиб ўтди. (more…)