Фарғоналик она: Врачларнинг масъулиятсизлиги туфайли қизим ўсал ётибди

 


Фарғоналик 72 ёшли нафақахўр Ҳабиба Убайдуллаева Фарғона шаҳар тиббиёт комплекси шифокорларини масъулиятсизликда айблади. Озодлик билан суҳбатлашган Убайдуллаеванинг иддао қилишича, туғуруқ жараёнида ҳушини йўқотган 27 ёшли қизи Наргиза олти йилдан буён ўсал ётибди.

Ҳабиба опа олти йилдан буён ўсал ётган қизини кўриш учун невараси билан Тошлоқ туманидан Фарғона шаҳрига қатнайди.

Уни иддао қилишича, туғуруқ жараёнида врачларнинг масъулиятсизлиги туфайли қизи Наргиза комага тушиб қолган.

Воқеа 2011 йил Фарғона шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг Туғуруқ комплексида рўй берган.

Ўшанда Наргиза иккинчи фарзандига ҳомиладор эди. Туғиш учун шу шифохонага олиб борганимизда кесерова қиламиз, деб туриб олишди. Охири қизимни мана шу аҳволга тушириб қўйишди-да, – дея зор йиғлайди онахон.

У қизини кесарево жарроҳлик амалиёти йўли билан туғдириш учун операция хонасига уни розилигисиз олиб кириб кетишганини даъво қилади.

Қизимдан ҳам, мендан ҳам розилик олишмади. Операция пайти кислород етказиб беришолмаган-да вақтида. Катта дозада наркозни бериб қўйиб, кисолород бермаган. Ўшанда 4 минут 69 секунд Наргизани юраги тўхтаб турган. Ўшандан бери қизим ўзига келмади, ўсал ётибди, – дейди Ҳабиба опа.

72 яшар нафақахўр олти йил ичида шифокорларни масъулиятсизлиги ҳақида шикоят қилмаган жойи қолмаганини айтади.

Жумладан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабулхонасига ҳам.

Ўша пайтда президент бўлган Ислом Каримовни идорасига ҳам арз қилдим, ҳеч ким эътибор қаратмади. Ҳозирги президентимизни порталига ҳам ёздик. Ҳозирча жавоб йўқ. Бизни истагимиз – агар ўзимизни шифокорларни қўлидан қизимни комадан чиқариш қўлидан келмаса – чет элга юбориб, ўзига қайтаришсин, – дейди Ҳабиба опа.

Фарғона шаҳар Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари эса Наргиза Убаёдуллаевани комадан чиқаришга умид қолмаганини айтишди.

Шифохона врачларидан бири Озодлик билан суҳбатда бу ҳақда шундай деди.

Мия қобиғи нобуд бўлиб бўлган. Уни ўзига қайтаришга умид деярли қолмаган. Аёлни операция қилишганида анестезиалогия жараёнидаги хатолик туфайли юраги тўхтаб қолган, кейин реанимация қилиниб қайта жонлантирилган, лекин комага тушиб қолган. Бу хатолик учун бешта шифокор ишдан бўшатилди, айримлари судланди. Аёлни комадан чиқариш учун қўлимиздан келган имкониятни қиляпмиз. Иложи бўлмаяпти, – дейди исми сир қолишини сўраган шифокор.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматнинг январь ойидаги мажлисида тиббиёт соҳасидаги жиддий муаммолар ва етишмовчиликлар ҳақида гапирган, она ва бола соғлигини асраш, аҳолини дори воситалари билан таъминлаш ва соғлом авлод ўстириш – энг муҳим масалалар эканини таъкидлаганди.

https://www.ozodlik.org/a/28656866.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бадарға

БАДАРҒА — 1) 19—20-аср бошларида чор Россиясида шахсни суд орқали ёки маъмурий тартибда бирор шаҳар ёхуд муайян губернадан узоқлаштириш. Бунда ўша шахсга мазкур жойдан ...

Бобомурод абдуллаевни тергов қилаëтган ўзбекистон мхх подполковниги ҳибсга олинди

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери “Давлат тўнтаришга уринишда” гумонланиб ҳибсда қолаëтган журналист Бобомурод Абдуллаевни тергов қилаëтган Ўзбекистон МХХ тергов бошқармаси ...

Манқуртликка етаклайдиган иллат ёки муштумзўр раҳбарлар ойдан тушганми?

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган видеоселекторда одамларга қўпол муносабатда бўлаётган, уларга ҳатто қўл кўтараётган ҳоким ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400