Туркиядаги ўзбек муҳожири: “Энг арзон фоҳишалар – ўзбек қизлари”​

 

“Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Ҳозирда Туркияда ишлаяпман. Озодлик орқали Ўзбекистондаги ота-оналарни огоҳлантирмоқчиман.

Мен меҳмонхонада ишлайман. Ҳар куни ўзбек аёллари, қизларининг фоҳишалик қилиб юрганига гувоҳ бўлаяпман, ўз кўзим билан кўраяпман. Меҳмонхонада қоровуллик қиламан. Мен келган меҳмонларнинг орасида жуда кўп ўзбек аёл ва қизларини кўраман. Фоҳишалик қилиб юрганлари жуда кўп. Жуда кўп эркаклар “мама розалик” қиларкан. Меҳмонхоналарда ўзбек қизларини сотиб юришибди.

Сизлардан илтимос, шу гапларимни халқимизга етказинг. Ота онасига “Россияга ишлагани кетаяпман” деб, Туркиядаги исловатхоналарда ишлаб юрган хотин-қизлар жуда кўп. Улар нега бу ерга келиши ва нега арзимаган пулга танасини сотаётгани ҳам маълум. Кўпчилик Россия ёки Туркияда яхши иш топа олмагани сабабли шу каби ишларни қилишга мажбур бўлади. Қисқаси, уйда иш топа олмай, хорижда яхши иш топа олмай, охири шу даражага етиб келади. Туркиядаги энг арзон фоҳишалар – ўзбек қизлари. Полициянинг хабари бор, лекин келиб, ушлаб , Ўзбекистонга депортация қилишмайди. Фоҳишалик қилиб юрган аёлларниназорат қилмаса, Ўзбекистонда турли тери-таносил каслликлари кўпайиши мумкин”.

​———————————————————————-

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

avatar

Барча шарҳлар (4)

  • Valiko

    14,08,2017 18:21
    Sanam wulaga oxshagan bitta foxiwadirsande, ayollar mexmonxonada qorovullik qilmidiku ovsar
  • Мусо

    14,08,2017 18:29
    Рассияда хам шу! Ер юзини куп давлатларида шундай!
  • Patpat

    14,08,2017 18:31
    Arzon deganingiz qancha?
    Masalan rossiyada 15 minuti $10 ga tugri keladi..
  • Ота турк афандим

    14,08,2017 18:42
    Ооооо хафа булманг булар ИАК кизлари .
    https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-fohishalik/28675864.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек тили давлат тили (эмас)

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлибди. Биз одатда бир асрнинг учдан бирига менгзалган бу фурсатни ислоҳотлар ва тараққиёт учун жуда қисқа фурсат деб ...

Хитойда зўравонликка учраган яна бир «келин» ўзбекистонга қайтарилди

Журналистлардан ёрдам сўраган андижонлик 25 ёшли Шодиёна Давлатова Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Хабар.уз» нашри «CA-News»га таяниб хабар бермоқда. Хитой фуқаросига ...

Чустдаги мактабда ишлаган аёллар ўқитувчи эмаслигини айтмоқда

Аввалроқ Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.  Туман ҳокими ўринбосари ...