“Тўйтепадаги “дамасчилар”га ҳеч кимнинг кучи етмаяпти”

 

“Бизнинг Тўйтепа шаҳрига ҳам ташриф буюринг. Шаҳримизда вилоят ҳокими ҳам ҳал қила олмайдиган бир муаммо бор: Қўйлиқ-Тўйтепа маршрутида қатнайдиган Дамаслар хоҳлаган йўлкира белгилаяпти.

2500-3000 ва ҳатто 4000 сўмгача. Ҳайдовчиларга гапирсак, ёқмаса чиқма, пулинг етмаса, автобусда юргин, деган жавобни олдим. Дамасчилар давлатга ҳеч қандай пул тўламайди. Лицензия умуман йўқ. Туман ва вилоят ҳокими бу ҳолатни билмайдими? Билади. Лекин кучи етмайди. Чунки, Дамаслар Тўйтепанинг катта окахонларига тегишли. Ярми нафақага чиққан орган ходимлари. Уларга тегишли автомобилларни йўлларда тўхтатишмайди ҳам. Ишонмасангиз, ўзингиз келиб, бир кўзингиз билан кўринг. Бу масалада порталга ҳам ёздим.

Текшириш туман ҳокими зиммасига юкланди. Уйимга туман солиқ департаменти ходимлари келиб, мендан тилхат ёзиб беришимни талаб қилди. Нима экан, менинг ҳеч қандай даъвойим йўқ экан. Мен тилхатни ёзмадим. Лекин улар ўзлари сохта ҳужжат қилиб, порталга бериб юборишди”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-damas-taxi/28678060.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачон чироқ ёнаркин?

«Севги изтироби» киносериалини кўриб ўтирсам, қўнғироқ бўлиб қолди. Гўшакни кўтарсам, яқин танишим Сурайё «Марям опа, илтимос, сиз электр энергияси тўғрисида кўп мақолалар ...

“столба”ни ҳам олиб бориб қамайди – дхх терговчиларига чора кўриладими?

Юнусобод тумани собиқ ҳокими устидан ўтган маҳкамада ДХХ томонидан катта миқдорда пора олиш айби ўз исботини топмади. ДХХ ҳокимнинг турмуш ўртоғидан олган 400 минг долларни ...

Ўзбекистонда доллар курси яна қимматлади

Ўзбекистон Марказий банки 31 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги рaсмий курсини белгилади. Унга кўрa, 1 АҚШ доллари олдинги курсга нисбатан 6 сўм 5 ...