“Навоий вилоят, Қизилтепа шаҳрининг марказий кўчалари, асосан Ўзбекистон, Навоий ва Қодирий кўчаларида яшовчи аҳоли бир неча йилдан буён ичимлик суви муаммосига дуч келмоқда.
Юқорида айтилган кўчалар икки қаватли уйлардан иборат. Олдинлари эрталаб ва кечқурун икки соатдан сув беришарди. Энди эса икки-уч кунлаб сув бўлмайди. Кўчаларнинг бошида сув олиш учун халойиқ краннинг олдига навбатда туради. Сувсиз қолган домлар яшовчилари 5-6 та пақирни кўтариб чиқади. Жазирама иссиқда ҳам очишга ва ҳам ювинишга сув керак. Навбатингиз энди етганда сувни ўчириб қўйишади. Туман ҳокимига бир неча марта қилган мурожаатимиз натижасиз қолди. Ундан юқорига арз қилишга қўрқасан киши. Ҳокимиятдагиларнинг ўзлари бир кун келиб, домда иссиқ кунларда яшаб куришсин, ўшанда тушунишади.
Сув учун икки-уч ойда пул йиғишга келишдан олдин бир икки кун сув яхши келади. Аммо, пул териб кетилган кундан бошлаб яна ўша аҳвол. Қизилтепа шаҳридек жойда, яна шаҳар марказидаги кўчаларда одамлар сув қидириб, челак кўтариб, катта йўлга чиқиб юрса, наҳотки ҳоким уялмайди?”
https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-suv/28680034.html