“Менга паспортни 1 ҳафтада берди, хотиним эса, 6 ой кутиши керак экан. Нега?”

 

“Мен Фарғона вилоятиданман. Сурхондарё вилояти, Денов шаҳридан уйланганман. Хотиним биометрик паспорт олиш мақсадида 2016 йил ноябрь ойида янги паспортга ҳужжат топшириш учун уч марта Денов шаҳрига борди. Профилактика бўлаяпти экан, ҳозир ҳужжат қабул қилмас экан, деб қайтиб келди. Иккита ёш чақалоғимиз бор. Кенжаси бир ёшга ҳам тўлмаган ҳали.

Фарғона билан Денов шаҳри орасидаги масофа 1000 километр. Йўл кирага, яъни Деновга таксида бир марта бориб келиш учун 300 минг сўм пул кетади. Энг қизиғи ва ачинарлиси ҳужжатлар қабул қилингандан кейин янги паспортни олиш учун 6 ой кутиш керак экан. Янги паспорт олиш учун кетадиган вақти нега бунча кўп ва тушунарсиз? Мен ҳам Фарғона вилоятидан янги паспорт олиш учун ҳужжат топширдим ва 7 кунда телефонимга СМС келди “паспорт тайёр бўлди, олиб кетинг”, деган. Бир ҳафтада олдим. Республикамиз битта бўлса, паспортимиз битта бўлса?!

Оилам янги паспорт олиш учун ноябрь ойида 2 марта, апрель ойида бир марта ва август ойида яна бир марта борди. Жами 8 минг километр йўл юрган борди-келдини ҳисоблаб чиқсак. Йўл ҳақи 1 миллион 200 минг сўм. Майли қийинчилик ва сарф қилинган харажатга ачинмаймиз. Лекин паспортни олиш учун қанча-қанча одамларни навбатда туришга мажбурлаган паспорт столининг ноинсоф каттасидан ранжидик”.

​———————————————————————-

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-pasport-stoli/28690545.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лисенко: «барча ўлдирилган қодировчилар чўчқа терисига ўралиб кўмилади»

 Днепр мэрининг ўринбосари Михаил Лисенко Чеченистондан Украинага келиб, Днепропетровск вилоятида ҳалок бўлаётган босқинчиларни “чўчқа терисига ўраб кўмишга” ваъда берди. Бу ...

«туман прокурори бўлиш нархи 40 минг доллар эди». президент порахўр прокурорлар ҳақида гапирди

Президент Самарқанд вилоятига хорижий инвестицияларни олиб кириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилиши кераклигини уқдирди. Ўзбекистон раҳбари Самарқанд вилоятида хорижий ...

Тошкентда 3 опа-сингилнинг ўлимига аптекачининг хатоси сабабми?

https://www.youtube.com/watch?v=SMnYRByWTr4&feature=youtu.be