Ошекратия домидаги ошхўристон

Бундан 7 йил илгари Германиялик бир туристни Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивага машинамда олиб борганман. Бир ҳафтадан кейин олмониялик сайёҳ тўсатдан: “Ўзбекистон халқи овқатсевар халқ экан”, – деб қолди ва дарров изоҳ берди. “Юртингизнинг ҳар қадамида ичи мижозга тўла кафелар борлиги у ерда пиширилаётган таомларга эҳтиёж кучлилигини ва ерли миллат овқатга ўчлилигини англатади”, – деди.

Муаллиф: Бобомурод АБДУЛЛА

“Бунинг нимаси ёмон?” – деб сўраганимда турист: “Овқатга ўч одамлар кўпинча уйқуга мойил, тўғри фикрлашдан узоқ кишилар бўлиб, ўлимдан қўрқадиган бўлишади” – деди. Бироз сукутдан сўнг у кўзларимга қараб туриб: “Ўлимдан қўрдиганлар эса ҳамиша курашдан ҳам қўрқишади” – деди.

Устимдан совуқ сув сепилгандек бўлди. Йиллар давомида жавобини тополмаган бир жумбоқни ечгандай бўлдим. “Нега бу аҳоли бунчалик қўрқоқ? Нега бошқа бир миллатдоши ёки диндошининг ҳуқуқлари у ёқда турсин, ҳаттоки ўзининг ва фарзандларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан, бу йўлда курашишдан қўрқади?” – деган саволга жавоб олгандай бўлдим.

Бир европалик бир ҳафтада қандай миллат эканимизни дарров илғаган.

Ошхўрларни ёмон кўраман. Ўзлари пиширган паловни соатлаб мақтайдиган эркакларни кўришга кўзим йўқ. “Вой, ошшшшшши сабзисини маййййййййййййййййда қилиб, пиёзларини ююююююююююююпқа қилиб тўғраб-чи…” – деб гап бошлашлари билан уларнинг юзларига тупургим келади.

Қориндан бошқа ғами йўқлар овқатни, айниқса, ошни илоҳийлаштириб юборишган. Қўйиб берсанг, улар палов солинган қора қозонга сиғинишади ҳам.

Тўйларда қозонга гўшт солиниши билан ўчоқ атрофида тўпланадиган овқатхўрларни эсланг. Ҳар бири чала пишган гўштдан кўпроқ ейиш илинжида, ошнинг қопқоғи очилиши билан тўй дастурхонига эмас, уйига ош чиқариш пайида юрган оломон, олмониялик турист айтганидек, албатта, яшашга ўч бир қавм, ўлимдан ва курашдан қўрқадиган бир тўда бўлади холос.

Шулар соҳта айбловлар билан қамалган фарзанди учун кўчага чиқармиди? Ноҳақ қамалган фарзандига: “Айтдим-ку сенга: “Сиёсатга аралашма, намоз ўқима!” –деб!” – деса дейдики, золимнинг золимлигини очиқ айта олмайди.

Ноҳақ қамалган фарзандини “Жаслиқ”қа бориб кўрган ошхўрлардан бири Қорақалпоғистондан қайтишда Самарқандда тўхтаб, намозхонларни қаматиш сиёсатини амалга оширган золимнинг қабрини зиёрат қилди. Золимнинг жаннатга тушиши учун дуо ҳам қилиб, кўз ёш ҳам тўккан.

Ўша ошхўрнинг бош чаноғи миядан эмас, гуруч ва сабзидан иборат, чамамда.

Бундай манқуртларга на коммунизм, на демократия, на Ислом ва на шариат керак: қайси тузум жорий қилинса, бир дўниб коммунист ҳам, демократ ҳам, шариатчи ҳам бўлиб яшайверишади. Улар учун ош бўлса, бас.

Бугун уларнинг байрами… Чунки уларнинг ошпазлари палов пишириш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишди.

Гиннеслар рекорди муборак, ошйекратия домидаги Ошхўристон!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қорақалпоғистонда орган ҳодимлари ва халқ орасида қурбонлар борлиги маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашув ўтказди. Президент ўзбекистонликлар ва Жўқорғи Кенгес ...

Ер аҳолиси кексаймоқда ва шаҳарларга кўчиб ўтмоқда

Кекса кишиларнинг кўпайиб бориши шаҳар аҳолиси сонининг кескин ошишига сабаб бўлади, бу ўз навбатида турли оқибатларга олиб келиши мумкин, дейилади БМТнинг аҳолишунослик ва ...

Водий аҳолиси яна электрдаги узилишлардан норози бўлмоқда. бу ҳолатга табиий газ танқислиги сабабми?

Мана қиш фаслининг охирги ўн кунлигидамиз. Бу йилги совуқ ойлар давомида водийнинг уч вилоятида аҳоли кундалик эҳтиёжи учун энг долзарб бўлган электр таъминотида ижобий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400