Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Тоштурмадан ўз уйига келди

Тошкент аэропортидан ушлаб кетилган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон озодликка чиқарилган.

Бу ҳақда унинг фарзанди Файзуллахон Отахонов ижтимоий тармоқда билдирган.

“Ҳозиргина уйдан хабар келди. Дадамларни аэропортдан кишанланган ҳолда олиб борилган Яшнобод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўзининг хизмат мошинасида Тоштурмадан чиқариб эшигимиз тагига қўйиб кетган.

Ҳозир уйимизда хурсандчилик! Яқин ораларда дадамларни ўзлари баёнот берадилар, иншааллоҳ.

Бундан кейин нима бўлади ҳозирча маълум эмас, ҳеч қандай тушунтириш беришмаган. Аммо уйда бўлишлари барчамиз учун катта янгилик.

Дадамларни шу кунгача қуллаб-қувватлаган, ҳақиқат қарор топиши учун сидқу дилдан курашган барчангиздан Оллоҳ рози бўлсин. Хоҳ ижтимоий тармоқ бўлсин, хоҳ ундан ташқарида, хоҳ ошкор, хоҳ яширин ёрдам берган барча азизларга Оллоҳнинг раҳмати ёғилсин”, деб ёзади Ф. Отахонов.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навоийшунос олим азизхон қаюмов “минор”га дафн этилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги давлат мукофоти соҳиби, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Азиз Қаюмов 16 февраль куни 93 ёшида вафот этди. ...

Тиниб тинчимаган одамлар-эй – нималарни ўйлаб топишмайди-я!

Аширтом кичкинагина қишлоқ. Уёқ буёғи юз хонадону 400-500 одам яшайдиган чўлқуварлар макони. Бу қишлоқда онам томондан анча-мунча қариндошларим яшашади: тоғаларим, ...

Ялтада 10 нафар ўзбекистонлик овқатдан заҳарланиб касалхонага ётқизилди

Ялтада туғилган кунни нишонлаш вақтида заҳарланган Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Алексей Челпанов РИА ...