Усмонов самолёти Мирзиёев учун ижарага олингани билдирилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллариширкати россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Airbus 340 M-IABU самолёти  Ўзбекистон президентининг расмий самолёти  сифатида узоқ масофага мўлжалланган рейсларда фойдаланиш мақсадида вақтинча ижарага олинганини маълум қилди.

Мирзиёев МДҲнинг Сочидаги саммитига, ундан олдин эса Нью Йоркдаги БМТ анжуманига миллиардер Усмоновнинг самолётида учиб боргани жамоатчиликка ошкор бўлиши ортидан ширкат шундай баёнот билан чиқди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати 14 октябр куни ўз саҳифасида маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати президент Шавкат Мирзиёевнинг расмий самолёти сифатида узоқ масофага рейслар учун фойдаланишга самолётларнинг бир неча вариантларини қидириш ва танлаб олиш вазифаси топширилган ва “шинамлик, хавфсизлик ва техник тайёргарлик жиҳатидан Усмоновнинг GlobalJet оператори томонидан таклиф этилган Airbus 340 M-IABU самолёти танланган.

FlightRadar24 сервисининг маълумотларига қараганда, охирги йил давомида (сентябрдан сентябргача) Алишер Усмоновнинг самолёти камида 12 марта Тошкент аэропортига қўнган. У биринчи рейсни 3 сентябрь – Ислом Каримовнинг дафн қилиниши куни амалга оширган. Аэропортнинг самолётлар тўхташ жойида борт рақами M-IABU бўлган, A-340 Bourkhan лайнери умумий ҳисобда 50 кунга яқин тўхтаб турган. Қоида тариқасида, ташрифлар қисқа муддатли – 2-3 кундан ортиқ эмасди.

Алишер Усмановнинг Airbus A340-313 самолёти дунёдаги энг қиммат шахсий самолётлардан бири ҳисобланади ва 350 миллион доллар туради. У россиялик олигархнинг отаси шарафига– «Burkhan» («Бурхон») деб номланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Алишер Усмановни қариндошлик ришталари ўзаро боғлаб туради. Диёра Усмонова – Мирзиёевнинг рафиқаси жияни бўлиб, Алишер Усмоновнинг жияни, 2013 йилда Тошкентдаги ЙҲҲда ҳалок бўлган Бобурнинг бевасидир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда йўлларини назорат қилиш учун иккита вертолёт сотиб олинади

ИИББ йўлларни вақтинча ҳарбий вертолётда назорат қилади. Кейинчалик ушбу мақсад учун махсус вертолётлар сотиб олинади. Ички ишлар вазирлиги йўллардаги вазиятни назорат қилиш ...

10 йилдан бери электрсиз яшаган аёл хонадонига «нур» кирди

Бундан сал аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи аёл турмуш шароитининг оғирлиги, 10 йилдан бери электр чироғисиз ...

Пензадаги автоҳалокатда жароҳат олган ўзбекистонликлардан бири вафот этди

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019-йилнинг 6-июн куни Пенза вилоятида йўл-транспорт ҳалокатига учраган ҳамюртларимиздан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400