Ўзбекистонликлар WhatsAppни танлайдими ёки Uzphone мессенжериними?

“Ўзбектелеком” яқин вақт ичида Uzphone мессенжерини ишга туширишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарувчиларнинг билдиришларича, у Telegram, Skype, Viber ва WhatsApp мессенжерларининг муқобили бўлади.

Ҳозирда мессенжер альфа-синов босқичида бўлиб, у орқали ҳозирча матнли хабарлар жўнатиш ва қўнғироқ қилиш мумкин, деб xабар бермоқда маҳаллий ОАВлар.

“Ҳозирча у кенг оммага тақдим этилгани йўқ. Икки ой ичида бета-синов босқичига ўтамиз. Келаси йили у расман тақдим этилиши режалаштирилган”, — деди “Ўзбектелеком” филиали директори Марат Фаттоҳов.

Фаттоҳовнинг айтишича, жаҳонга машҳур иловаларнинг маҳаллий муқобилини яратиш зарурати қатор омиллар, жумладан, хориж компаниялари Ўзбекистонда топаётган даромаднинг бир қисмини мамлакатда қолдириш истаги ҳамда фойдаланувчиларга камроқ траффик сарфлаш имконини бериш билан боғлиқ.

Келгусида, тахминан бир йилдан сўнг илова смарт-телевизорлар ва кузатув камералари билан ҳам боғланади. Компания 1 миллион нафаргача ушбу мессенжер фойдаланувчиларига техник хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Бунга қадар Ўзбекистонда “Одноклассники” ва Facebook тармоқларига муқобил ижтимоий тармоқлар ишлаб чиқилган, аммо булар мамлакат ичкарисидаги фойдаланувчилар орасида оммалашмаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чустдаги мактабда ишлаган аёллар ўқитувчи эмаслигини айтмоқда

Аввалроқ Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.  Туман ҳокими ўринбосари ...

Пойтахтда миллий боғ бузиб ташланадими? профессор бунга қарши

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги қарорига кўра, пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ўрнида «замонавий ҳамда юқори технологияли маданият ...

Етти ёшли миллионер

Суратдаги болакай етти ёшда, исми — Райан. YouTube’да канали бор унинг — Ryan Toys Review деб номланади. Канал, албатта, болакайнинг ота-онаси томонидан юритилади ва унга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400