Тожикистон: Болалар билимни сотиб олишмоқда

Тожикистонда давлат Конституциясига зид равишда ва фуқароларнинг конститицион ҳуқуқлари оёқ ости қилиниб, ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчилари билимни сотиб олишга мажбур бўлишмоқда…

Тожикистонлик ўқувчиларига давлат қарамоғидаги ўрта мактабда ўқиш хусусий мактаблардаги каби пулли бўлмаса ҳам йил давомида ҳар ойи мактаб таъмири учун деб маълум миқдорда мунтазам пул йиғилади ва ундан ташқари бугунги кунда ўқувчилар мактаб дарсликларини ижарага олиб ўқишга мажбур бўлмоқдалар.

Тожикистон маориф ва илм вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, мамлакат ўрта умумтаълим муассасаларининг дарсликлар ижара пулидан қарзи 27 миллион сомоний ($3.1 млн)га етган.

Шу кунларда Вазирлик қўл остида бўлган ўрта мактабларга қарзларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятни юклаган.

Хатлон вилоятининг ўзида ўрта умумтаълим муассасаларининг қарзи 7 миллион 380 минг сомоний (850 минг АҚШ доллари)ни ташкил қилмоқда. Шаҳар ва туман маориф бўлими мудирлари, мактаб директорлари ва синф раҳбарлари уйма-уй юриб ўқувчиларнинг ота-оналаридан пул ундиришмоқда.

Рашт туманида эса аҳвол янаям оғиррроқ. Маориф бўлими масъуллари ўқувчи ва ота-оналардан пул ундиролмагач, ишбилармонлик йўлига ўтишган. Ўқувчилар ва ота-оналарни пулли ёлланма иш – наъматак ва ёнғоқ меваларини йиғиштиришга жалб қилишган. Шунингдек, ўқувчилар металлолом ва макулатура йиғиб топшириш йўли билан ҳам қарзларини узишга киришишган.

Хатлон области маъмурий маркази Қўрғонтепа шаҳридаги босмахона ходими Давлатмурод Эшмуродовнинг таъкидлашича, мактабларнинг вазирликдан қарзлари охирги 10-15 йилда тўпланиб қолган. Айни пайтда дарслик китобларни қайта чоп қилиш зарурати туғилганлиги сабабли Вазирлик қарзларни қисқа муддатда йиғиб олишга қаттиқ киришган.

Маълумки, Тожикистон маориф ва илм вазирлиги янги чопдан чиққан китобларни ўрта мактабларга уч йил муддатга ижарага беради. Вазирликнинг берган шарҳида айтилишича, мактаблар дарсликларнинг қийматидан келиб чиқиб биринчи йилда 34 фоиз, иккинчи ва учинчи йили 33 фоиздан тўлайди. «Уч йилдан сўнг дарслик мактаб мулкига ўтади. Мактабларнинг раҳбарияти ижарага бериладиган дарсликларнинг нархини уч йилдан сўнг 50 фоизга кўтариши мумкин. Бу пуллар кутубхоналар, ўқитувчиларнинг маошлари оширилиши ёки кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини китоб билан таъминлашга сарфланади», – дейди вазирлик ходимлари.

Кўриб турганингиздек, вазирлик ходимлари келган пулни қандай ишлатиш ҳақида яхши ўйлаб кўришган, аммо ўқувчи бу пулни беришга қодирми ё йўқлигини ўйлаб кўрмаган кўринишади. Бошқа тарафдан олиб қараганда, мамлакат Конституциясининг 40 моддасига мувофиқ ҳар бир фуқаро билим олиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, давлат 9 синфгача мажбурий таълимни бепул беришга кафолат берган, аммо бугун ўқувчилардан мактаб таъмири учун, китоблар учун дея ҳар ой мунтазам пул йиғилишини айтади, ота-оналар.

Тўғри,  жорий йилда Душанбе шаҳар ҳокими Рустам Эмомали ўрта мактабларда ўқувчилардан таъмир учун пул йиғмасликни тайинлади ва мактаб бинолари давлат ҳисобидан таҳмир этилишини тайинлади.

Суғд области раиси Абдураҳмон Қодиров ҳам Душанбе ҳокимининг ташаббусини қўллаб-қувватлар Суғд вилоятида шаҳар ва туманларида ҳам келгуси йилдан таъмир учун ўқувчилардан пул йиғилмаслигини таъкидлади.

Аммо ўқувчиларни бепул дарсликлар билан таъминлаш масаласида ҳеч ким ҳеч нима деганича йўқ ва ҳар бир мактаб остонасига қадам қўйган ўқувчи дарсликларни ижарага олиб ўқишга мажбур бўлишмоқда.

Аммо ижара пулини ҳар бир ота-она, айниқса кўп фарзандли оилалар ўз вақтида беришга имкон тополмаётганлиги сабабли қарзлар тўпланиб қолмоқда.

Муаллиф: Саидмурод Хўжамуродов, Тожикистон.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Покистонда ёнғин оқибатида 500 дан ортиқ мотоцикл ёниб кетди

Покистоннинг Карачи шаҳридаги автотураргоҳда содир бўлган ёнғин оқибатида 500 дан ортиқ мотоцикл, еттита енгил автомобил ва бир автобус ёниб кетди. Миллий ОАВ хабарига кўра, ...

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи 20 фоизга ошади

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб «Афросиёб» тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар ...

Ўзбекистонда газ заправкаларининг фаолияти тўхтатилди

26 январдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400