Тожикистонда кардиохирург “салафийлар билан алоқаси учун” қамоққа ҳукм қилинди

Тожикистон суди кардиохирург Абдумалик Саломовни мамлакатда фаолияти тақиқланган диний ҳаракат билан алоқа қилганликда айбдор деб топди ва беш ярим йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

У билан бирга икки нафар ҳаммаслаги ҳам судланди — улардан бири беш йил, иккинчиси эса беш ярим йил қамоққа ҳукм қилинди.

Ҳукм ўтган ҳафта охирларида Хўжанд шаҳар суди томонидан ўқилди. Судланувчилар Тожикистон Жиноят Кодексининг “Экстремистик ташкилот фаолиятида иштирок этиш” моддаси бўйича айбдор деб топилдилар. Саломовнинг қариндошлари у ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилаётганини журналистларга айтишган эди. Хўжанддаги суд идораларидаги манбанинг айтишича, Абдумалик Саломов билан бирга судланувчилар ўриндиғида унинг икки таниши ҳам ўтирди.

Сўғд вилоят Юрак-қон томир жарроҳлик марказининг 41 ёшли кардиохирурги Абдумалик Саломов, унинг синфдоши ва таниши шу йилнинг август ойида Тожикистонда фаолияти тақиқланган “Салафийлар” диний ҳаракати билан ҳамкорлик қилиш гумони билан ҳибсга олинган эди. Терговчиларнинг тасдиқлашларича, уларнинг ҳар учаласи Сўғд салафийларини ташкил қилишган.

Саломов — Тожикистон Тиббиёт университетини битирган. Ўн йилга яқин Москвада истиқомат қилган, юртига 2015 йилда қайтиб келган. Саломовнинг ҳамкасблари ҳибсга олиш кутилмаган ҳол бўлганини айтишмоқда.

Тожикистон Олий суди 2009 йилда “Салафийлар” ҳаракатини экстремистик ташкилот дея тан олган ва мамлакатда унинг фаолиятини тақиқлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримов туғилган оила ҳақида ўзбекистондаги нашрлар ҳам ёза бошлади

Бугун, 30 декабрь куни Тошкентдаги kun.uz ҳамда Sputnik нашрлари Ислом Каримов фондининг Facebook'даги саҳифасига асосланиб, Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримов ...

Лисенко: «барча ўлдирилган қодировчилар чўчқа терисига ўралиб кўмилади»

 Днепр мэрининг ўринбосари Михаил Лисенко Чеченистондан Украинага келиб, Днепропетровск вилоятида ҳалок бўлаётган босқинчиларни “чўчқа терисига ўраб кўмишга” ваъда берди. Бу ...

“мирзиёевнинг чарчашини ва яна ҳаммаси эскича бўлишини кутаётганлар бор…”

Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов давридан фарқли равишда Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни билан йўлланган табриклар яширилмади. Бугун Ўзбекистон президенти 61 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400