14 январь Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Ҳурматли юртдошлар! Қадрли Ўзбекистон Қуролли Кучлари хизматчилари ва фахрийлари, офицер ва генераллар, аскарлар, сержантлар ҳамда “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг фаоллари, ардоқли сафдошлар!

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати ташкил топган кундан то бугунгача мамлакатимизда нозўравон кураш усулида демократик тамойилларни кенг тарғиб қилиш, ўтган йиллар давомида чуқур илдиз отган қатор адолатсизликларни бартараф этиш, Қуролли Кучларимиз — миллий армиямизнинг куч ва салоҳиятини ошириш, сўз эркинлиги, матбуот эркинлигини амалиётга тадбиқ этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ишбилармонлар, тадбиркорлар, мулкдорлар синфини шакллантириш, юртимизда жаҳон андозаларига тўла талаб бера оладиган давлатчиликни мустаҳкамлаш, мухолифат қарашларга эга шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилган қатор ҳаётий ғояларни илгари суриб келмоқда ва бундан кейин ҳам мана шундай эзгу ишлар билан шуғулланади.

Қадрли ватандошлар!

14-январь шу она заминимиз, муқаддас ватанимизнинг тараққий топиши, демократик давлатлар сафига қўшилиши, қонунлар усутвор жамиятга айланиши учун астойдил курашаётган, меҳнат қилаётган, изланаётган барча-барчамизнинг байрамимиз, деб биламиз. Зеро, Сизу бизнинг ҳар қандай ишларимиз алал-оқибат ватан ҳимояси учун қилинаётган ишлар эканини асло унутишга ҳаққимиз йўқ.

Ҳурматли юртдошлар!

Шу фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ва оила аъзоларингизни 14-январь Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин юракдан табриклайман. Сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатликлар тилайман. Келгуси ишларингизга улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!

Баҳодир Хон Туркистон,

“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг етакчиси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қаҳрамонхон маҳмудга нисбатан босимлар кучаймоқда

"Бирдамлик" ХДҲнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмудга нисбатан босимлар кундан-кунга кучайиб бормоқда. Жорий йилнинг 15-сентябрь куни эрталаб соат ...

Бир кадрда: дилором исҳақова дўстлар даврасида туғилган кунини нишонлади

23 июнь куни Шоира ва «Бирдамлик Халқ Демократик» ҳаракати аъзоси, ҳуқуқ фаоли Дилором опа Исҳақованинг туғилган куни муносабати билан «Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати» ва ...

«бирдамлик»чилар грузияда йиғилдилар

Жорий йилнинг 28-30 май кунлари Бирдамлик» ХДП раиси Баҳодир Хон Туркистон иш сафари билан Грузияга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати маълум ...