Фарғона ҳокимидан норози бўлиб очлик эълон қилган Аҳад дорбозни милиция ушлади

29 январь, душанба куни Фарғона вилоят ҳокимлиги биноси олдида очлик эълон қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти фаоли Аҳад Набиев (Аҳад дорбоз) Фарғона шаҳар милициясига олиб кетилди. Аҳад дорбознинг Озодликка айтишича, фарғоналикларни “ҳароми” деб сўккан вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевга мурожаатлари йиллардан буён жавобсиз қолмоқда.

29 январь Аҳад дорбоз очлик эълон қилганидан бироз ўтиб, Фарғона шаҳар милициясига олиб кетилгани ҳақида “Озодлик”ка Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти раиси Исмоил Одилов хабар қилди.

”Фарғона вилоятида инсон ҳуқуқларининг топталиши, хусусан, фуқаролар мурожаатлари оқибатсиз қолдирилишига қарши вилоят ташкилотимизнинг етакчиси Аҳад Набиев маҳаллий вақт билан эрталаб соат 10 да очлик акциясини бошлаганди. Орадан кўп ўтмай фаолимиз Фарғона шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан маҳкамага олиб кетилган”,деди Исмоил Одилов.

Куннинг иккинчи ярмида Аҳад Набиев Фарғона шаҳар ИИБ тезкор вакиллари томонидан тушунтириш хати олинганидан сўнг қўйиб юборилгани, унинг акцияси қонунга зид экани таъкидланиб, унга пўписа қилингани маълум бўлди.

Аҳад дорбознинг Озодликка айтишича, ​шаҳар милицияси бош бошқармасига Фарғона шаҳар ҳокими Шуҳратжон Эркабоев чақиртирилган.

– Шаҳар ҳокими шахсан келди, барча муаммоларни ҳал қиламиз. Ҳокимиятга келинг, муаммоларни батафсил эшитишим керак, деб айтиб кетди. Мен энди шаҳар ҳокимлигидаман, – деди Аҳад дорбоз.

Очлик акциясини эълон қилишдан мақсад эса, Аҳад дорбозга кўра, Фарғона вилояти ҳокимлигининг унинг ва унинг ташкилотига мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоларни йиллардан буён ҳал қилмай келаётганидир:

– Менинг очлик акциям аслида вилоят ҳокимлигидан норозилик эди. Вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратурасидан мурожаатимизга жавоб бўлмади-да. Асосий мақсад вилоят ҳокими билан учрашиш эди. 2002 йилдан бери вилоят ҳокимлигаг қатнаймиз, ҳали бирор марта у киши билан учрашиб, гаплашишнинг иложиси бўлмади,- дейди Аҳад Набиев.

Ҳуқуқ фаолининг таъкидича, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланган Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, фуқаролик жамияти вакиллари билан мутлақо иши йўқ.

Ҳатто вилоятда инсон ҳуқуқлари ташкилотлари мавжудлигини, уларнинг оддий ижара жойлари борасидаги муаммоларини ҳам билмайди.

Шуҳрат Ғаниевнинг 16 юртдоши Ақтўбеда ўлган тошлоқликларни “ҳароми”, деб сўкканига оид хабарларга қисқагина муносабат билдирган ҳуқуқ фаоли: “Кўп эшитяпмиз, матбуотларда ҳам, Интернетларда ҳам чиқиб кетди. Энди вилоят ҳокимининг ўзи биладида қандай йўл тутишни”, деди.

29 январь куни Озодлик билан суҳбатлашаётган кезда Аҳад Набиев Фарғона шаҳар ҳокимлигида эди ва суҳбат у киши ҳокимнинг қабулига кираётган кезда узилди.

Озодлик ҳуқуқ фаолининг теграсидаги вазиятни кузатишда давом этади, янгиликларни сайтимизда кузатиб боринг!

Мақола манбааси: ozodlik.org сайти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир ҳафта давомида онлайн аукцион орқали 2,5 млрдни сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 млрд сўмни ташкил қилди, - дея хабар бермоқда spot.uz. 5 августдан 11 августгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион ...

Чирчиқда “ўлмас полк” ўтказилди

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда "Ўлмас полк" акцияси ташкил этилиши ҳақида тарқалаётган хабарларга раддия билан жавоб берганди. Унда мазкур маълумотлар ...

Мажбурий меҳнатга сафарбарлик бошланди

Мамлакатимиздаги деярли барча вилоятларда пахта мавсуми бошланди. Менимча, вазирлару ҳокимларнинг ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларининг "бу йилги пахта мавсумида бюджет ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400