Путиннинг охирги 6 йилдаги даромадларини эълон қилинди

Россия Марказий сайлов комиссияси ҳозирги президент ва президентликка номзод Владимир Путиннинг охирги олти йилдаги даромади тўғрисидаги маълумотларни маълум қилди. Бу ҳақида Россия Федерациясининг Марказий сайлов комиссияси хабар тарқатган.

Владимир Путиннинг олти йилдаги даромади банкдаги омонатлари ва ҳарбий нафақасини қўшиб ҳисоблаганда 38,5 миллион рублни ташкил этади. Шу билан бирга, президентнинг Санкт-Петербург шаҳрида майдони 77 километр бўлган уйи ва майдони 18 километрли гаражи бор.

Шунингдек, 1960 йилда ишлаб чиқарилган ГАЗ 21М, 1965 йилда ишлаб чиқарилган ГАЗ 21М, 2009 йилда чиққан ВАЗ-2121 Нива автомобиллари ҳамда 1987 йилда чиққан «Скиф» прицепи бор. Ҳозирги президентнинг банкда 13 ҳисоб-рақами остида сақланаётган маблағларининг умумий суммаси 13,8 миллион рублни ташкил этади.

Ачинарли томони шундаки, Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов умрининг охиригача ўзини “қонуний йўллар билан сайлаган” халқи олдида даромади тўғрисида бир марта ҳам ҳисобот бермаган.

Амалдаги президент Шавкат Мирзиёев эса Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромад ва мулклари ҳақидаги декларацияни тўлдириш жараёни умумэътироф этилган халқаро тажриба асосида ўрнатилишини ҳамда давлат хизмати ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Ушбу лойиҳанинг 23-моддасига кўра, “кичик мутахассис” тоифасидан ташқари лавозимдаги мансабдорлар ҳар йили мол-мулки ҳақидаги декларацияни, даромад ва харажатлари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, оила-аъзоларининг мол-мулки ҳамда даромад ва харажатлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши шарт. Агарда давлат хизматчиси даромадлари ва мол-мулки ҳақида, шунингдек, оила-аъзолари мол-мулки ҳақида нотўғри маълумотлар тақдим этса, лавозимидан бўшатилади.

Қабул қилинажак ушбу қонун лойиҳаси ҳаётга тадбиқ этиладими, ёки қоғозда қолиб кетадими, ҳозирча ҳеч ким ҳеч нарса дея олмайди. Аммо вақт олий ҳакам, буни вақти-соати келганда кўрамиз.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳиндистонда автобус иштирокидаги автоҳалокатда 13 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида автобус ва контейнеровоз иштирокида ЙТҲда 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда  «ТАСС» хабарига таяниб "Дарё" ёзмоқда. Қайд этилишича,  транспортлар ...

Имомнинг рафиқаси: «эрим мхх ходимига танбеҳ бергани учун 13 йилга қамалди»

Сўнгги пайтда дин ва виждон эркинлиги муҳокама майдонидан тушмай қолди. Афсуски, эътиқод ва виждон ишига четдан аралашувчи кучлар айрим вазиятда бу масалага атрофлича ...

Ўзбекистон коррупция рейтингида бир ўрин пастлади (аҳвол ёмонлашган, дегани)

Transparency International жаҳоннинг янги коррупция рейтингини эълон қилибди. 2018 йил якунларига кўра тайёрланган индексда Ўзбекистоннинг бали биттага кўпайиб, 23 баллга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400