Туркманистон шимолида диндорлар сўроқ қилинмоқда ва соқолларини олиб ташлашга мажбурланмоқда

Дашўғуз хавфсизлик хизмати ходимлари диндорларни сўроқ қилмоқда ва улардан ибодатлар – намоз ўқишлари тўхтатилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Озодлик” радиосининг Дашўғуздаги мухбирлари маълум қилди.

“Дашўғузда миллий хавфсизлик хизмати масжидларга ташриф буюрувчи диндорларни, шунингдек пенсия ёшига етмаган давлат хизматчиларини ва уйида ёки ишхонада намоз ўқиётганларни чақириб, сўроқ қилмоқда. Уларга қуйидагича савол беришмоқда: Нима учун намоз ўқийсиз? Ким билан мулоқот қиласиз? Ота-онангиз ким? Шундан сўнг улардан намоз ўқимаслик ва масжидга бормаслик талаб қилинмоқда”, – дейди манбалардан бири.

Унинг сўзларига қараганда, сўроқ қилинганлар “масжид ёки ишхонада намоз ўқиш давом этаверадиган тақдирда, диндорлар ишдан бўшатилиши” ҳақида огоҳлантирилмоқда.

“Ҳеч қаерда ишламаётган ва ёшлардан Туркияда ишлаган ёки ишламаганлари, у ерда қариндошлари ишлаяптими, қайси русумдаги телефондан фойдаланиши, телефонида диний даъватлар бор ёки йўқлиги сўралмоқда”, – дея хабар беради “Озодлик” суҳбатдошлари ва аввал Туркияда ишлаб келганлар бирма-бир сўроқ қилинаётганларини ўз сўзларига қўшимча қилди. Туркияда ишлаб келганларнинг атрофидагилар, танишлари суриштирилмоқда. Соқоли борёшларни соқолларини олиб ташлашга мажбурлашмоқда, шундан кейингина қўйиб юборишмоқда.

Суҳбатдошларнинг сўзларига қараганда, тергов ўтказаётган куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар ходимлари диндорларни нима сабабдан сўроқ қилаётганлари сабабларини тушунтиришмаяпти. Бундан ташқари, минтақадаги бир нечта манбанинг айтишича, Сапармурат Туркманбоши туманидаги бир қатор қишлоқларда маҳаллий маъмуриятларга намоз ўқиётган диндорларнинг рўйхатини тузиш топширилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада иккита мактабнинг директор ўринбосари йтҳда ҳалок бўлди

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда “Фарғона ҳокими тунги селекторга чақиртирган мактаб раҳбарлари аварияда ҳалок бўлди” сарлавҳаси билан тарқатилган материал юзасидан ...

Қашқадарё вилоятида аҳолининг 46 фоизи ташима йўл орқали сув истеъмол қилади

Таркибида 2 та шаҳар, 13 та туман ва 1046 та аҳоли яшаш пунктлари мавжуд бўлган Қашқадарё вилоятида 46 фоиз аҳоли ташима йўллар орқали сув истеъмол қилади. Бу ҳақда Қашқадарё ...

Ўзбекистонда йил бошидан буён жиноятлар оқибатида 330,8 млрд сўм зарар етказилган

Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида тергов қилинган жиноят ишлари бўйича жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни аниқлаш ва ундириш чоралари кўриб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400