ОЗОДЛИК  ОНЛАРИНИНГ  ГАШТЛИ  ДАВРАСИ

Бугун Интернет саҳифаларини “варақлар” эканмиз,  узоқ йиллик тутқунлик ва маҳбусликдан сўнг муддатидан олдин  озодликка чиқарилаётган Ватандошларимиз ҳақидаги  хушхабарларга, мақолаларга ҳам тез-тез дуч келиб турибмиз.  Ушбу хушхабарлар қалбимизни худди байрам тонгидек (!) қанчалик қувонтирмасин, вужудларига зиндон азобларининг шафқатсиз излари сингиб кетган, (аммо руҳиятлари синмаган) юртдошларимизнинг қамоқхоналарда қайтмас бўлиб қолиб кетган умр йиллари ҳар қандай кишини беихтиёр чуқур мулоҳазаларга ундайди.

Аммо шу кунларгача етиб келолмаганларнинг аянчли тақдирига нисбатан эса ( ниҳоят адолат қарор топаётганлиги боис)! озодлик туҳфа этилаётган юртдошларимизга қайсидир маънода тақдир ё омад кулиб боқаяпти, дейишимиз ҳам мумкин.

Куни кеча ана шундай ноҳақ қамалган ва узоқ йиллик тутқунликдан сўнг  ўтган йили озодликка чиқазилган таниқли тадбиркор Самандар Қўқоновнинг уйида  ўзи каби адолатсизликка учраб, тутқунлик азобларини  бошидан кечириб қайтишган собиқ мазлумлар дийдорлашишди.

Булар: Эврил Турон, Мавлон Умрзоқов, Шароф Убайдуллаев, Муҳаммад Бекжон, Тўра Мирзо каби эл суйган ва элини суйган Ўзбек Элнинг фахрли фарзандларидир.

Дийдорлашув ўта самимий, суҳбатлар эса жуда қизғин бўлди. Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар суҳбатнинг бош мавзусига айланди. Призедент Мирзиёев сиёсатини олқишлашар экан, Юртбошини қўллаб-қувватлашга ҳар бирлари ҳам ўзгача кўтаринки руҳ билан шахд билдиришди.

Эврил Туроннинг “Мулкдор” сайтида бериб борилаётган асарига муносабат билдириш чоғларида эса ёзувчининг Янги Бошкентни  барпо этиш ҳақидаги орзу ва фикр-мулоҳазалари баён этилган “Юқори нуқта” номли қисмига алоҳида тўхталишаркан, ушбу буюк, эзгу ниятлар амалга ошса, яқин келажакда Ўзбекистоннинг шон-шавкати юксалишидан қалбларида ажиб фахр ва ҳаяжонни ҳис қилишди.

Тўра Мирзонинг шеърлари даврага ўзгача кўрк ва  руҳ бағишлаб, даврадошларни янаям  янгидан янги марралар сари чорлади.

Муаллиф:  Дилфуза ЛАНГАР

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шайхонтоҳурда ҳайдовчи йпх ходимини босиб кетди

18 октябрь куни соат 08:00да Шайхонтоҳур туманидаги Абай ва А.Қодирий кўчалари кесишмасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББнинг ...

Матбуот хизматлари талаб даражасида ишламаяпти

Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизмати талаб даражасида ишламаяпти, деб баёнот берди Комил Алламжонов. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Алламжоновнинг ...

Тошкент шаҳрига раҳимберди домла раҳмонов бош имом-хатиб бўлди

Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400